JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҚИЗИЛТЕПАДАГИ КЛАСТЕР УСУЛИНИНГ АФЗАЛЛИГИ

ҚИЗИЛТЕПАДАГИ КЛАСТЕР УСУЛИНИНГ АФЗАЛЛИГИ

23-12-2017 18:06 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугунги кунда ҳар бир соҳада инновация ва изланиш янги ютуқларга эришиш, мустаҳкам рақобатни йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий усуллардан оқилона фойдаланиш ижобий самаралар бермоқда.

Масалан, қишлоқ хўжалигида кластер усулининг жорий этилиши ерни шудгорлашдан ҳосилни етиштиришгача, хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараёндаги кўп босқичли комп­лекс ёндашув тизимини яратди. Айниқса, енгил саноат корхо­на­ларининг хом ашё етиштириш манбаи саналган деҳқон ва фермер хў­жа­ликлари билан ҳам­кор­лигини янада мус­таҳ­­камлашда мазкур усул яхши натижалар бермоқда.
Сўнгги ўн йилликда бутун дун­ёда иқтисодиётнинг рақобат­бар­д­ош­лилигини оширишнинг кенг тарқалган усулларидан бири – кластер усулидан кенг фой­дала­ни­лаётир. Кластер стратегияси Европа иттифоқи томонидан кенг тарғиб қилинаяпти. Еврокомиссия иттифоқ ҳудудида кластер ривожланишини янада қўллаб-қувватламоқда.
Айни пайтда Россия Федераци­ясида 25 та кластер мавжуд. Санкт-Петербург шаҳрида аэрокосмик соҳада, Федерация жанубида аграр соҳада кластерлар фаолият юритмоқда. Хитой Халқ Республикасида автомобилсозлик, кимё, фарма­цевтика, электротехника, маиший техникалар, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари, қури­лиш, қишлоқ ва ўрмон хўжа­лиги, ба­лиқ­чилик каби кўплаб соҳа­ларда кластер усулида иш олиб борилаётир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳам кластер услубида фаолият юритадиган енгил саноат корхоналари янада қўллаб-қувватланмоқда.
Вилоятдаги "Бахт текстиль”, "Тош­работ текстиль” ва "Навбаҳор текстиль” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан замонавий ва энергия тежамкор технологик ускуналар асосида клас­тер усулида сифатли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Ушбу кластер иш­ти­рокчилари вилоятда пахта толасини чуқур қайта ишлаб, жаҳон бозори талабларига мос экспорт­боп маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Умумий қиймати қарийб 70 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу лойиҳалар амалиётга татбиқ этилгач, пахта толаси тўлиқ қайта ишланади. Ип-калавадан тайёр мато ишлаб чиқарилиб, турли матолардан трикотаж маҳ­су­лот­лари тайёрланади. Корхоналар ўз маҳ­сулотларини экспортга йўналти­риш­ни мўлжалламоқда.
Президентимиз Қишлоқ хў­жа­лиги ходимлари кунига бағиш­ланган тантанали маросимдаги нутқида, Ўзбекистон пахтачилигининг келажаги сифатида қаралаётган вилоятимизнинг Қизилтепа туманида амалда қўлланган – пахтани етиштиришдан тортиб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олган кластер усулига алоҳида тўхталди. Хусусан, бу истиқболли тажрибани кенг ёйиш мақсадида мамлакатимиздаги ўттиздан зиёд енгил саноат корхонасига тўрт юз минг гектардан кўпроқ пахта майдонлари бириктириб берилади, дея таъкидлади.
Жумладан, Қизилтепа туманидаги 305 фермер хўжалигининг 8 минг 713 гектар пахта майдони Навоий шаҳрида фаолият юритаётган "Бахт текстиль” Ўзбекистон-Россия-Лихтенштейн қўшма корхонасига бириктирилди.
– Корхонамизда ишлаб чи­қа­риш қуввати юқори бўлган, замонавий технологияларни ўр­натганмиз, – дейди корхона раҳбари Фурқат Турсунов. – Бунинг натижасида экспортбоп сифатли маҳсулотлар тайёрлашга эришаяпмиз. Давлатимиз раҳбари, жорий йилнинг март ойида вилоятга ташрифи давомида туманда пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича зарур кўрсатмалар берган эди. Дастлаб, корхонамизга 2 минг гектар пахта майдони берилган бўлиб, айни пайтда тасарруфимиздаги ер майдони 4 баробарга кенгайди. Жорий мавсумда туман миришкорлари билан тузилган шартнома режаси 110 фоизга бажарилгани кластер усулининг янада истиқболли эканини исботлади. Ерни шудгорлашдан тортиб, уруғ қадаш, ишлов ва ўғит бериш, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, ўсимлик ва ҳашаротларга қарши дори воситалари билан таъминлаш, ўз вақтида озиқлантириш ва суғориш ишлари мониторинги юритилди. Тизим ўзини оқлади. 42 нафар тажрибали мутахассис иш билан таъминланди.
Айни пайтда тумандаги қайта ишланган пахта толаси тўлиқ­ли­гича чуқур қайта ишлаш учун корхонага йўналтирилиб, 4 босқичли тизим асосида қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолига, яъни трикотаж кийим кўринишига кел­ти­рилмоқда. Асосийси, 560 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қи­лаётган "Қизилтепа пахта тозалаш” АЖ да кластер усули орқали яратилган тизим самарасида ўтган йилга нис­батан 9 миллиард 860 миллион сўм маблағ иқтисод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси қиш­лоқ хўжалиги ходимлари куни бай­­рами арафасида "Бахт текс­тиль” қўшма корхонасининг кў­ма­гида Қизилтепа туманидаги фермер хўжаликлари 21 дона қиш­­лоқ хўжалиги техникалари ва "GM Uzbekistan” корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилишди.
Мухтасар айтганда, вилоятдаги енгил саноат корхоналарининг кластер усулидан кенг фойдаланиши ҳудудда етиштирилаётган пахта хом ашёсини шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаш, тайёр трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!