JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БАРЧАГА ЯХШИ КАЙФИЯТ УЛАШАМИЗ

БАРЧАГА ЯХШИ КАЙФИЯТ УЛАШАМИЗ

23-12-2017 18:08 Navoiy shahri, Yangiliklar

Янги йил барчамиз учун орзиқиб кутилган севимли байрам. Уни айниқса, болажонлар ўзгача қувонч билан кутишади. Арча атрофида айланиб, турфа эртак қаҳрамонларини томоша қилишади. Қорбобо ва Қорқиздан совғалар олишади.

Бугун шаҳримизнинг ҳар бир ҳу­дудида мазкур тантанага ўзгача кайфият билан тайёргарлик кўри­ла­япти. Хусусан, Навоий шаҳар маданият бўлими ва шаҳримиздаги барча маданият муассасалари аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариб, кутилаётган йилни кўтаринки руҳда қар­ши­лаши учун астойдил ҳаракат қи­лаётир.
– Айём тадбирлари асосан, вилоят ҳокимлиги биноси қаршисидаги марказий арча атрофида 27 декабрдан 5 январга қадар ўтказилиши режалаштирилган, – дейди Навоий шаҳар маданият бўлими бошлиғи Мансур Рўзиев. – Ушбу дастурларда шаҳардаги маданият муассасаларининг ижодий жамоалари ўзлари тайёрлаган шоу томошалари ва янгича концертлари билан чиқишлар қилишади. Барчага яхши кайфият улашамиз. Бундан ташқари, бўлимимиз ходимлари билан маҳаллалардаги кам таъминланган оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйи болалари ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти ходимларининг фарзандлари учун ҳам байрам тадбирларини уюштираяпмиз.

Албатта, болажонлар учун байрам эртак қаҳрамонлари билан қизиқарли. Шуни эътиборга олиб, йил якунидаги тадбирларда Қорбобо, Қорқиз, Ялмоғиз кампир, айиқ, бўри, тулки ҳамда кучукча каби севимли қаҳрамонларнинг саҳна томошалари тайёрланмоқда.
– Саҳналаштирилаётган шоу дас­турларимизда Ялмоғиз кампир ролини ижро этаман, – дейди мазкур бўлимнинг оммавий тадбирлар режиссёри Н. Ташбаева. – Тайёрлаётган ҳар бир эртакларимиз болажонлар учун тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Яратган образим орқали эзгулик албатта, ёвузлик устидан ғалаба қозонишини кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.
– Шаҳар марказига ўрнатилган арча ёнига қизларим билан дам олиш кунлари бориб турамиз, – дейди "Ватан” маҳалласида яшовчи Фируза Шамсиддинова. – Бу йил арчани янада чиройли безатишибди. Бизга айниқса, шу атрофда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилганлиги жуда маъқул бўлди. Арча атрофига келиб, ҳам дам олиб, ҳам ярмаркадан у-бу нарсаларни харид қилиб кетаяпмиз.
Райҳон РАХИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!