JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҲАРБИЙЛАР ОИЛАСИДА ҚУВОНЧЛИ КУН

ҲАРБИЙЛАР ОИЛАСИДА ҚУВОНЧЛИ КУН

23-12-2017 18:28 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан
2017 йил 30 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларига тураржой қурилиши дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳарбий хизматчиларни уй-жойлар билан таъминлаш, замонавий ҳарбий шаҳарчалар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навоий шаҳрининг "Бунёдкор” маҳал­ласи ҳуду­дида ҳам ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун замонавий талабларга мос янги 3 қаватли 36 хонадондан иборат 2 та кўп қаватли турар жой биноси қуриб битказилди. Яқинда ушбу хонадонларни ҳарбий хизматчиларга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Янги уйларни сифатли қуриш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишида Нодирбек Холиқов раҳбар­лигидаги "Минор миллениум” ҳамда Акмал Саидов раҳбарлигидаги "Қизилқум пардоз” қурилиш ташкилотлари фидойилик намунасини кўрсатдилар.
– Турмуш ўртоғим ва 3 нафар фарзандим билан шу кунга қадар ижарада ва шароитлари етарли бўлмаган уйларда истиқомат қилиб келардик, – дейди ҳарбий хизматчи Жонибек Набиев. – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги тантаналари ҳамда Янги йил шукуҳи кезиб юрган айни кунларда қувончимизга яна бир қувонч қўшилди. Бизнинг оиламизга ҳам 3 хонали квартиранинг берилиши давлатимизнинг ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига қаратаётган юксак эътибори натижасидир. Бу биз, ҳарбийларни Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчимизни астойдил бажаришга ундайди.

– Муҳтарам Президентимиз раҳна­мо­ли­гида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳар томонлама кўллаб-қувватланаётир, – дейди ҳарбий хизматчи Обиджон Умаровнинг рафиқаси Маҳлиё Умарова. – 3 нафар фарзандимиз билан замонавий, қулай шароитларга эга бўлган 3 хонали квартирага кўчиб ўтганимиздан бошимиз осмонга етди. Ушбу хонадонлар барчамизга 10 йиллик имтиёзли кредит асосида берилди. Бунинг учун ҳурматли Юртбошимизга, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари ва барча қурувчи ташкилотларга чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Янги уйларни топшириш маросимида Навоий вилоят ҳокими Қобул Тур­сунов иштирок этиб, нутқ сўзлади ва Ватанимиз посбонларини янги уйга кў­чиб ўтганликлари муносабати билан табрик­лади.

Ботир РЎЗМЕТОВ,
Навоий шаҳар ҳокимлигининг
етакчи мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!