JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Президент Мурожаати: мамлакат иšтисодиётида туб бурилиш ясади

Президент Мурожаати: мамлакат иšтисодиётида туб бурилиш ясади

12-01-2018 11:26 Navoiy shahri, Yangiliklar

Мамлакатимизда 2017 йилда давлатимиз раҳбари
Шавкат Мирзиёевнинг халққа, парламентга Мурожаати илк бор тақдим этилди. Биринчи бор бўлиши билан бу Мурожаат нафақат мамлакатимиз халқлари орасида, балки жаҳонда оламшумул воқеа тариқасида эътироф этилмоқда.

Мазкур Мурожаатда Юртбошимиз ўтган бир йилни чуқур таҳлил этиб, галдаги вазифаларни белгилаб берди.

Президентимиз: "2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлди, деб айтишга тўла ҳақлимиз”, дея таъкидлади­­лар. Дарҳақиқат, ўтган йили мамлакатимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар йили бўлди. Халқ билан бошқарувнинг қуйи идораларидан то энг олий ваколатли идораю раҳбарларигача росмана мулоқотлар амалга оширилди. Яқин ва узоқ тарих давлат раҳбарлари, вазирлик ва ҳокимлик мутасаддиларининг халқ билан мулоқот қилиб, уйма-уй юриб, оддий инсонлар ҳолидан хабар олгани, энг муҳими, муаммоларни аниқлаб, уларни ижобий ҳал қилганига гувоҳ бўлмаган. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёт бу қадар тезкор ва қисқа муддатда ислоҳ этилмаган. Буларнинг барчаси биргина инсоннинг ватанпарварлиги, халқ яхши яшашни бугун истаётгани, натижаларни бугун кўриши шартлигини чуқур англагани, барча раҳбар ходимларни ҳам шунга даъват қилгани натижасидир. Бу эса барчани фаровон яшашга, ўз бахти учун курашишга илҳомлантирмоқда.

Энг асосийси, мамлакатимиз иқти­содий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалга ошмайдиган, сифатсиз инвестиция дастурларини тузиш ва лойиҳаларни режалаштириш ишларига барҳам берилди. Амалий натижадорлик, инсон манфаатлари ислоҳотларнинг бош мезони қилиб белгиланди. Мамлакат Президенти томонидан 2018 йилга "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техноло­гияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилиши таклифи давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтишдан даракдир. Бу янги инновацион ғоялар, янгидан-янги технологиялар дегани, янгича ҳаёт, янгича дунёқараш деганидир.

Бир сўз билан айтганда, 2018 йилда мамлакат аҳолиси барча жабҳада жонбозлик кўрсатиши зарур. Бу Мурожаатнинг ҳар бир бандида мужассам бўлган вазифаларни сидқидилдан бажаришимиз лозим. Шундай экан, ҳамма бирдек юрт учун астойдил хизмат қилса, ўйланган мақсадга эришилади.

Наим НИЁЗОВ,

Республика Маънавият

ва маърифат маркази

илмий экспер­тиза бўлими

бош мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!