JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Солиқ қонунчилигига янгиликлар киритилди

Солиқ қонунчилигига янгиликлар киритилди

26-01-2018 11:33 Navoiy shahri, Yangiliklar

Семинарни вилоят давлат со­лиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров бошқариб борди.

Матбуот анжумани кун тартиби доирасида вилоят Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Нодир Жуманазаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 де­кабрдаги "Ўзбекистон Респуб­ликасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни юзасидаги масалалар бўйича маърузалари тингланди.

Хусусан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилда ҳам солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечилиши, барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Вилоят Давлат солиқ бош­қар­маси ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъул ходимлари иштирок этган кўргазмали семинарда вилоятда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакилларининг барча саволларига мутасадди ходимлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Нурбек САФАРОВ,

вилоят Давлат

солиқ бошқармаси

жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот бўлими бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!