JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига

26-01-2018 11:35 Navoiy shahri, Yangiliklar

Янги нашрдаги "Юксак маънавият – енгилмас куч”, "Президентга мактублар”, "Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир” асарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси китобхонлар оммасига намойиш этилди.

...Катта мажлислар саройининг фоеси. Зинадан иккинчи қаватга кўтарилишингиз билан йўлакнинг тўрида буюк сиёсатчи ва давлат арбоби – Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юзига ним табассум югурган улкан сурати. Портрет пойида анвойи гуллар. Ён тарафда девор бўйлаб жойлашган китоб жавонларида Ислом Абдуғаниевич асарлари. Катта мониторда у кишининг ҳаёт йўли, давлат бошқарувидаги фаолияти, халқаро учрашувлардаги ўзига хос чиқишлари, халқимиз билан самимий мулоқотлар акс этган тарихий лавҳалар намо­йиш этилмоқда. Қимматли фикр­лари, бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб битилган асарлари ёшлар томонидан севиб мутолаа қилинмоқда. Анжуманлар залидаги иккала экранда ҳам буюк Йўлбошчининг мустақил Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг айтар сўзига эга мамлакат даражасига етишиши йўлидаги буюк хизматлари ҳавола этилмоқда.

– Мустақил давлатимизнинг Биринчи раҳбари асарларини биз, ёшлар доим севиб ўқиймиз, – дейди Навоий шаҳридаги 11-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Азиза Ботиралиева. – Айниқса, "Юксак маънавият – енгилмас куч” асари ёш авлоднинг тафаккурини юксалтириш, маънавиятли, маърифатли, маданиятли инсонлар сифатида камол топишида муҳим дас­туриламалдир. Масалан, ўтган ўқув йилида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич
Каримов асарлари билимдони танловининг республика бос­қи­чида ғолибликни қўлга киритганим буюк давлат арбобининг бунёдкорлик ва эзгулик ғояларига муносиб бўлишимнинг бир ифодаси бўлди. Зеро, мус­тақиллигимиз асосчиси – Ислом бобом ҳар бир учрашувида биз, ёшларга катта ишонч билдириб, "Ўзбекистон болалари менинг фарзандларим”, дея тўлқинланиб гапирар эди.

Тақдимот давомида биринчи Президентимиз хотираси, унинг мустақил давлатчилигимизни барпо этишда муҳим асос бўлган тараққиётнинг ўзбек моделини яратишдаги ташаббуси ҳамда адолатли, оқилона сиёсати хусусида маърузалар тингланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Қобул Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин РАҲИМОВ.

Фото: С.Аслонов.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!