JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз

Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз

09-02-2018 15:29 Navoiy shahri, Yangiliklar

Инсоният аксарият ҳолларда табиат қонунларига эмас, аксинча, ўз манфаатларига асосланиб фаолият кўрсатиши натижасида табиатдаги мувозанатнинг сезиларли даражада бузилаётгани, дунёнинг турли минтақаларида сув тошқинлари, зилзила, ўрмон ёнғини ва бошқа шу каби талофатларнинг рўй бераётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Буларнинг барчаси эндиликда инсоннинг ўзига ва унинг соғлом табиий муҳитда яшашига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқимиздаги анъана
ва тажрибаларни бир тизимга келтириб, улардан долзарб экологик муаммоларни ҳал этишда фойдаланиш зарур.
Бугун экологик маданият деган тушунчанинг мағзини, афсуски, барча бирдек англаб етаётгани йўқ. Баъзан кўча-кўйда тўпланиб қолган чиқинди уюмларини, уларни оёқ остида эзиб, сочиб кетаётган кишиларни, сувни исроф қилаётганларни, ўсимлик ва ҳайвонот оламига зарар етказаётганларни, хиёбон ва кўчаларни ифлослантираётганларни, хазон ёқаётганларни кўриб, уларга лоқайд ва эътиборсиз ўтиб кетаверамиз. Афсус­ки, буларнинг барчаси ўзи­миз­нинг соғлиғимизга зиён етка­заёт­ганини, умримизни қис­қар­ти­раётганини ўйлаб ҳам кўр­­­маймиз.
Шундан келиб чиққан ҳолда оиладан, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб болаларда табиат неъматларига меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантириш, экологияга оид билимларни улар онгу шуурига сингдириш лозим.
Кейинги вақтларда атроф-му­ҳитни ифлослантирувчи саноат ва маиший чиқиндиларнинг ҳажми кескин ортиб бораётганлиги инсоннинг табиатга кўр­сатаётган салбий таъсирини янада кучайтирмоқда. Фан-техника тараққиётининг жадал суръатларда ривожланиши, аҳоли сонининг кескин ортиши эса табиий захиралардан кенгроқ фойдаланишни тақозо этмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қи­лиш давлат, жамият ва ҳар бир фу­қаронинг ишига айланиши йў­лида жиддий қадамлар ташланиб, бу борада Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан қатор ишлар амалга ошириб келина­япти.
Экоҳаракат ва "Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамот фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси буюртмаси асосида Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси ҳу­зу­ри­даги ННТ ва Фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан молиялаштирилган "Табиатни асрашга барчамиз масъулмиз” ижтимоий буюртмаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга оширишдан кўзда тутилган мақсад атроф табиий муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш борасида кўргазмали материаллардан фойдаланишни кенгайтириш, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш кўникмасини шакллантиришдир. Ушбу жараёнда жамоатчиликни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этишга чорловчи буклет ва баннерлар, ўқув-услубий қўл­лан­ма ва экологик календарлар тар­қатилди.
Бундан ташқари, республикамизнинг барча ҳудудларида учрашув, давра суҳбати, семинар ва акциялар ташкил этилди. Албатта, амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар замирида юртимиз табиатини асраб-авайлаш, келгуси авлодлар учун мусаффо осмон, тоза ҳаво ва обод Ватанни қолдиришдек олий мақсадлар мужассам.

Эшмамат ТОҒАЕВ,
Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!