JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Солик сохасидаги ўзгаришлар

Солик сохасидаги ўзгаришлар

09-02-2018 15:42 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахсларни солиққа тортиш борасида бир қатор ўзгартиришлар амалга киритилди.

Унга кўра, жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг учинчи ва тўртинчи шкаласи 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб 0,5 фоизли пунктга пасайтирилди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда даромад суммасининг 0 фоизи, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдордан даромад суммасининг 7,5 фоизи, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда энг кам иш ҳақи  миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 16,5 фоизи ҳамда энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ва ундан юқори миқдорда ўн бараваридан ошадиган сумманинг 22,5 фоизини ташкил қилади.
Бунда солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига – 2018 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромад турларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 7,5 фоиз миқдорида қўлланилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун деҳқон хўжаликлари шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида сув ресурсларидан фойдаланадиган жисмоний шахслар учун 1 куб. метр ер усти сув манбалари учун 98,2 сўм ва ер ости сув манбалари учун 124,8 сўм миқдорида солиқ тўлашлари белгиланди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ став­калари мол-мулкнинг кадастр қи­йматидан белгиланади. Ту­раржойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (уму­­мий майдони 200 кв.м. дан ошиқ бўл­ган­лар бундан мустасно) бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар учун 0,2 фоиз миқ­дорида, шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв. метрдан 500 кв. метргача бўлган тураржой ва квартираларга 0,25 фоиз миқдорида, майдони 500 кв. метрдан ошиқ бўлган тураржой ва квартиралар учун эса 0,35 фоиз миқдорида, бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв. метрдан ошиқ бўлган тураржой ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари учун 0,25 фоиз миқдорида белгиланди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида мол-мулкнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатларидан келиб чиқиб, бироқ 42 минг сўм­дан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади, жисмоний шахс­лар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган кадастр қиймати бўлмаса, солиқ ундириш учун Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек вилоят марказларида 210 минг сўм, бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда 90 минг сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати белгиланди.
Ер солиғи ставкалари 2018 йилда 1,15 бараварга индексация қилинди.
7 ва 8-жадвалларида келтирил­ган ставкаларга ер участкалари жойлашган жойидан келиб чи­қиб, қуйидаги коэффициентлар қўл­ланилади: Тошкент шаҳри ат­рофида 20 км. радиусда – 1,30, Қо­ра­қалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоят марказлари атрофида 15 км. радиусда – 1,20, туман марказлари атрофида 10 км. радиусда – 1,15 ва бошқа шаҳарлар атрофида 5 км. радиусда – 1,10.
Ер участкаларигача бўлган масофа автомобиль йўллари бўйича шаҳарлар ва туман марказларининг маъмурий чегараларидан бошлаб белгиланади. Агар ер участкаси икки шаҳар яқинида жой­лашган бўлса, шаҳарнинг юқорироқ функционал вазифасига мувофиқ келадиган коэффициент қўлланилади.
Солиқ ставкалари йилдан йилга камайтириб келинаётганлигига қа­ра­масдан, солиқ тўлашдан бош тортиш белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳолатлари бугунги кунда учраб турганлиги ҳамда қонунда белгиланган тартибда уларга нисбатан чоралар кўрилаётганлиги ҳаммамизга маълум.
Шундай экан, барчамиз белгиланган солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб, давлатимиз олдидаги фуқаролик бурчимизни бажаришимиз лозим.

С. РАИМОВ, Навоий шаҳар ДСИ
Жисмоний шахслар солиқ маъмурчилиги
бўлими бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!