JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Тинчлигингга жоним фидо, Ўзбекистон!

Тинчлигингга жоним фидо, Ўзбекистон!

09-02-2018 15:49 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида "Тинчлигингга жоним фидо, Ўзбекистон!” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Ўз Ватани, халқига содиқ бўлиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва ободлиги йўлида амалга оширилаёт­ган ислоҳотларда фаол иштирок этиш мақсадида ўтказилган спорт мусо­бақаларида вилоят божхона бошқар­маси, фав­қулодда вазиятлар, ички ишлар бошқармалари, Миллий хавф­­сизлик хизмати, Миллий гвардия ҳамда вилоятдаги барча ҳарбий қисмлар қат­нашчиларидан иборат 14 та жамоа ўзаро куч синашди.
Уч кун давом этган мусо­ба­қанинг биринчи кунида ҳар­бий хизматчилар шаҳри­миз­даги "Ёшлар” спорт мажмуасида югуриш ҳамда узунликка сакраш шартлари асосида баҳс­лашди. Шундан сўнг жамоалар иштирокида "Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Иккинчи кун "Кимёгар” майдонида мини-футбол мусо­ба­қаси ҳамда Ўзбе­кис­тон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят ташкилотида спортнинг тош кўтариш, турникка тортиниш, нишонга ўқ отиш ва армрестлинг турлари бўйича баҳслар давом этди. Якуний натижаларга кўра, умумий ҳисобда биринчи ўринни Миллий гвар­дия, иккинчи ўринни ички ишлар бош­қар­маси ҳамда учинчи ўринни Миллий хавфсизлик хизмати жамоалари эгаллади.
Тадбирнинг "Ёшлар мар­ка­зи”да ўтк­азилган якуний концерт дастурида 1-ўринни эгал­лаган жамоа компьютер жамланмаси, 2- ва 3-ўрин соҳиб­лари эса телевизор билан тақ­­дирландилар. Шунингдек, бош­­қа фаол иштирокчи жамоалар ҳам турли номинациялар бўйича рағбатлантирилиб, дип­лом ва китоблар жамланмасига эга бўлишди.
"Фарҳод” ва "Ширин” маданият саройлари санъаткорла­р­ининг ижро этган куй-қўшиқ ва рақслари ҳарбийларга кўта­ринки кайфият улашди.

Ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!