JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Экология ва туризм ёшлар нигохида

Экология ва туризм ёшлар нигохида

15-02-2018 15:40 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Грант лойиҳаси доирасида "Экотизим. Туризм ва экотуризмни ривожлантириш” ҳамда "Обод шаҳар – кўркам шаҳар” мавзуларида лицей ўқувчи-ёшлари ва маҳалла аҳолиси иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва қайта ишлашга ихтисослашган "Бережливость” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси директори ўринбосари Арман Бердиев, "Навоий зиёси” газетаси таҳририяти бош муҳаррири Ф. Мирзаев, таҳририят ходими У. Кахаров, лицей ўқувчи-ёшлари ҳамда "Меъмор” маҳалласи аҳолиси қатнашди.
Семинар давомида сўзга чиққанлар экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳримизнинг янада обод бўлиши, кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилувчи комплекс тадбирлар белгиланиб, улар амалиётга тизимли татбиқ этилаётганлиги хусусида таъкидлашди.
– Яшаётган уйимиз атрофини, ҳов­лимизни тоза сақласак, экологик хавфсизликни таъминлаб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшган бўлардик, – дейди М. Пўла­това. – Бу эса ўз ўрнида фарзандларимиз соғломлиги, осмонимиз мусаффолиги, она табиатимиз бетакрорлигини таъминлайди. Бунинг учун турли чиқиндиларни ёқиб, атмосферага зарар етказмаслигимиз лозим. Уни ўзгартиришга уринмай, борича қабул қилишга ҳаракат қилсак, ҳаммамиз учун яхши бўларди.
Маънавият-маърифат ишлари
бў­йи­­ча лицей директорининг ўрин­бо­са­ри Шавкат Бобохўжаев, психолог Ма­­­ло­ҳат Ишханова ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Мўъта­­бар Пўлатоваларнинг мавзу доирасидаги маърузалари семинар қат­наш­чиларида ижобий таассурот қол­дир­ди.
– Тоза-озода ва кўркам жойда файзу барака бўлади, – дейди лойиҳа мураббийи У. Кахаров. – Хусусан, хушманзара табиат манзаралари сайёҳлар оқимини ҳам кўпайтиради. Бугунги кунда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган, албатта.  Юртимиз ўзининг бетакрор табиати, хушманзара масканлари, бой маданий мероси ва қадимий анъаналари билан хорижлик сайёҳларни ўзига мафтун этиб келмоқда. Бу она диёримизда экотуризмни ривожлантириш имконини беради.
Тадбир сўнгида қатнашчилар ўз­ларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб  олишди.

Гуллола НОРБОЕВА,
лицейнинг АРМ раҳбари.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!