JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Муктожларга кўмак бериш – олий саодат

Муктожларга кўмак бериш – олий саодат

15-02-2018 15:46 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бу дунё синовли экани барчамизга маълум. Тақдир синови инсоннинг қайси ёшида келишини эса ҳеч ким билмайди. Кимнидир бировга ёрдам бера оладиган қилиб яратса, кимнидир ёрдамга муҳтож қилиб қўяди.

"Тинчлик” маҳалласида яшовчи Феруз Аҳроров жигар циррозининг оғир формаси билан хасталаниб, анча вақтгача азоб чекди. Жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган маблағни топиш мақсадида яшаб турган уйини сотишга қарор қилган бир вақтда шаҳримиздаги "Истам қурилиш” масъулияти чекланган жамияти директори Истамжон Орзиев кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш мақсадида 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Умарбек Халилов билан учрашди.
Саховатпеша инсон Ф. Аҳроровнинг хасталигини, моддий ёрдамга эҳти­ёж­­­манд эканлигини эшитибоқ, жар­роҳлик амалиёти учун зарур бўлган 8 миллион сўм маблағни берди.
– Даволанишим учун етарли маблағ тополмаётганлигим сабабли оила аъзоларимни пароканда қилиб, яшаб турган уйимизни сотишга мажбур бўлаётгандим. Аммо Аллоҳга шукрки, менга Истамжон акадек қўли очиқ, саховатпеша инсон учраб, уйимиз сотилмайдиган бўлди, – дейди 2-гуруҳ ногирони Феруз Аҳроров. – Муҳтожларни қўллаб-қувватлаётган, мен каби инсонлардан ўзининг беминнат ёрдамини аямай бениҳоя хурсандчилик улашаётган шаҳар ҳокими У. Халилов ҳамда Истамжон Орзиевдан бутун оиламиз жуда миннатдормиз.
Истамжон Орзиев ўтган ҳафтада ҳам республика матбуоти саҳифаларида қорақалпоғистонлик кам таъминланган оиланинг 9 ёшли қизчасини зудлик билан даволаш учун хайр-эҳсон сўралганлиги тўғрисидаги хабарига кўзи тушиб қолди. Ҳеч иккиланмасдан газетада кўрсатилган ҳисоб рақамига 3 миллион сўм маб­лағни хайрия сифатида кўчириб юборди. Орадан 3-4 соат ўтмасдан қизча­нинг ота-онасидан чексиз миннатдорчилик эшитди.
Истамжон ака қурилиш соҳасида 4-5 йилдан буён меҳнат қилиб келади. Зарафшонда 5-7 қаватли 8 та ва Навоий шаҳрида 5 та кўп қаватли биноларни қуриб, фойдаланишга топширган. Айни пайтда шаҳримиздаги қурилиш объектларида муваффақият билан фаолиятини давом эттириб келаётир.
Айни пайтда Феруз Аҳроров Тош­кент шаҳрида келгуси ҳафтада ўтка­зили­ши мўлжалланган жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўрмоқда. Яхши инсонлар мадади уни соғлом ҳаётга қайтариб, умрига умр қўшишига ишонамиз.

Достонбек САЪДУЛЛАЕВ,
Навоий давлат педагогика
институти талабаси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!