JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Харбий қисмда байрам тадбири

Харбий қисмда байрам тадбири

11-03-2018 12:21 Navoiy shahri, Yangiliklar
http://navoiy.uz/uploads/posts/2018-03/1520752886_22.jpg
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, аскарлар, истеъфодаги ҳарбийлар иштирок этган
ушбу тадбирда мамлакатимиз
мудофаа тизимида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар
самарасида ёшларнинг Ватан
ҳимоячиси бўлишдек шарафли
касбга қизиқиши йилдан-йилга ортиб бораётганлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида ўз йигитлик бурчини адо этиб, ҳақиқий
Ватан ҳимоячилари бўлиб
етишган бир гуруҳ йигитларни
ўз уйларига кузатиш ҳамда янги келган аскарларни тантанали
қабул қилиш маросими ҳам ўтказилди.
– Ўтган вақт тарих солномасида узоқ фурсат бўлмаса-да, Қоровул қўшинлари ҳарбий қисмларидаги ҳарбий тайёргарликнинг мустаҳкамланишида ғоят
муҳим аҳамиятга эга бўлди, –
дейди қисм командири, подполковник Азамат Қулмонов. –
Қоровул қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисмлар сиёсий, маънавий ва ижтимоий жиҳатдан
юксалди, ҳарбий-техник тизими, жанговарлик салоҳияти
бўйича нафақат мамлакатимизда, балки халқаро ҳамжамиятда
ҳам катта нуфузга эга бўлди.
Бизнинг ҳарбий қисмимиз бир
неча маротаба Ички Ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари
ўртасида ўтказилган "Энг илғор
қўшилма” кўрик-танловида 1-
ўринни қўлга киритган.
Ҳарбий ходимларга хизмат
жойларида имтиёзлар асосида
уй-жой олиши, ҳарбий хизматни муваффақиятли ўтаган йигитларга олий ўқув юртларига
кириб ўқишлари ва ишга жойлашишлари учун қўшимча квота ва имтиёзлар тақдим этилаяпди. Айниқса, касб байрами
ва нуфузли саналар арафасида
фахрийларимизга, шунингдек,
мустақил мамлакатимизнинг
тинчлик ва осойишталигини
таъминлашда хизмат вазифасини ўташ чоғида қаҳрамонларча
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ғамхўрлик
қилиниб, моддий ҳамда маънавий кўмак бериб келинмоқда.
– Сирдарё вилоятидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилганмиз, – дейди ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Қурбоновлар. –
Аскарлар соғлом ва чидамли
бўлиши, ҳар қандай мураккаб
синовларга бардош бериши лозим. Шу мақсадда ҳарбий устозлар кўмагида жанговар шайлигимизни кучайтириб, ўқув
машқларида фаоллигимизни
намойиш қилмоқдамиз. Ҳарбий қурол-яроғ ва техникалардан самарали фойдаланиб, касбий малакамизни оширишни
бошлаб юбордик. Бугунги байрам тадбири юрт тинчлиги, чегаралар дахлсизлиги ва халқ
осойишталигини таъминлашга
қаратилгани билан бизда катта
таассурот қолдирди.
– Жиззах вилоятининг Зарбдор туманиданман, – дейди оддий аскар Рустам Мелиқўзиев. –
Армиядаги хизмат ҳаётий тажрибамни бойитди, мустаҳкам
эътиқодли бўлишни, умрнинг
ҳар лаҳзасини қадрлашни ўргатди.
Ёшлигимдан ҳарбий хизматчи бўлишни орзу қилганман.
Устозларимдан ҳарбийлик сирасрорларини мукаммал ўзлаштириб олганлигим сабабли шу жойда шартнома асосида ҳарбий хизматни давом
эттирмоқчиман.
Тадбир доирасида ҳарбий
қисм хизматчилари иштирокида қўл жанги саҳна кўринишлари, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ва мусиқий дастур
намойиш этилди. Иштирокчилар юз-кўзида юртга муҳаббат,
халқига садоқат туйғулари жўш
уриб турган алпкелбатли йигитларнинг келгусидаги ишларига
муваффақиятлар тилади.
Ў.САНОҚУЛОВ,
ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!