JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “Нуроний” жамғармаси Навоий шаҳар бўлимининг аҳолига Мурожаати

“Нуроний” жамғармаси Навоий шаҳар бўлимининг аҳолига Мурожаати

11-03-2018 12:32 Navoiy shahri, Yangiliklar, E`lonlar

Мамлакатимизда қадимдан авлоддан-авлодга ўтиб келаётган турли маросимларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз борки, улар халқимизнинг қадим тарихга бориб тақалувчи
бебаҳо маънавий мероси, хазинасидир. Айниқса, тўйлар ўзбек халқининг
миллий ўзлигини, гўзал анъаналарини ўзида намоён этувчи урф-одатлар
намунаси саналади. Тўй, турли байрам шодиёналари албатта, оилаларга қувонч олиб келади ва бу инсон
ҳаётидаги энг азиз, унутилмас дамлар
саналади.
Аммо кейинги йилларда оилаларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар
маърака ва маросимларни кимўзарга,
ортиқча дабдаба билан ўтказиш, исрофгарчиликларга йўл қўйиш, ўзбек
миллий анъаналарини менсимаслик
ҳолатлари кўпаймоқда. Ушбу салбий
иллатлар туфайли бугун қанчалаб оилаларда келишмовчиликлар юзага
келмоқда. Айрим ота-оналар бир кунлик тўй учун бировлардан қарз олиб,
кейин қарзни тўлаш мақсадида ойлабйиллаб машаққат чекмоқдалар.
Аслида ҳалол ва виждонли инсон
ўз меҳнати маҳсулини қадрлайди,
ортиқча дабдабабозликка, манманликка берилмайди. Ҳозирги кунда аксарият маҳаллаларда ўтказилаётган
тўйларга эътибор қаратадиган бўлсак,
никоҳ тўйидан олдин "рўмолча тўйи”,
"фотиҳа тўйи”, "тўққиз тўйи” маросимлари, тўйдан кейин эса "келин салом”,
"ота кўрди”, "куёв чақирди”, "келин
чақирди” маросимлари алоҳида тантана, дабдаба ва исрофгарчилик билан
ўтмоқда.
Энг ажабланарлиси, бу маросимларга ҳам бир нечта санъаткорлар
чақирилиб, қўй сўйилиб, дабдабали
дастурхон тузатилади. Қуда-андаларга,
келин-куёвларга ҳам яна қайтадан сарполар қилинади. Бундай маросимларни айрим ўзига тўқ бўлган, иқтисодий
аҳволи яхши оилалар қийинчиликсиз
ўтказиши мумкин. Аммо оддий оилалардаги фақат ойлик маошга кун
кўрадиган ота-оналарнинг бунга қурби
етмайди.
Ҳозирги кунда айрим оилаларда
дафн маросими ва маъракалари ҳам
худди тўйдек дабдабали тарзда ўтказилмоқда. Дафн кунидан сўнг, марҳумнинг хотирасига 3, 7, 20, 40 кунлиги маросимлари ҳам кетма-кет ўтказилиб, уларда ҳам дастурхонга 3-4 хил
овқатлар, бир неча хил ширинликлар
тортилаяпти. Бундай "кимошди мусобақалари” исрофгарчилик, манманлик,
ўз бойлигини кўз-кўз қилишдан бошқа
нарса эмас. Биз бундай маросимларни ҳам ихчамлаштиришимиз, исрофга
йўл қўймаслигимиз зарур.
Қадимда аждодларимиз тўйларни
жуда ихчам, содда, камхаражат қилиб
ўтказишган. Бу тўйларга 40-50 та
қариндошлар таклиф этилган. Ўша
пайтда қиз сепида 4-5 та кўйлакдан
бошқа нарса бўлмаган, ёш келин-куёвлар тўйдан кейин ўзлари меҳнат қилиб,
рўзғорга керакли нарсаларни ўз топган
пулига харид қилишган. Натижада оилаларда сарпо-суруқ талашиб, жанжаллашиш ҳолатлари бўлмаган.
Бугун-чи, бугун аксарият оилаларда ота-оналар бор пули, бор-будини
бир кунлик тўйга сарфлаб юбориша

япти.­У­ҳолда­барча­моддий­бойликка,­уйжиҳозларига­ бир­ кунда­ эришган­ болаларимиз­ боқимандалик­ кайфиятига­ берилиб­ қолишмайдими?­ Тўй­ куни­ куёв­ томонидан­10­15­та­машина,­2­3­та­санъаткорлар­ чақирилаяпти.­ Келин­ томониданэса­ сарпога­ 20­30­ хил­ кийим,­ ўнлаб­тилла­ тақинчоқлар,­ қимматбаҳо­ мебел­лар,­
ҳар­хил­маиший­техника­воситалари,­куёвнинг­ ота­оналари,­ қарин­дошлари­ учунэса­ 4­5­ тадан­ кийим­сарпо­ қилиняпти.­
Тўй­куни­дастурхонга­эса­7­8­хил­салат,­3­4­
турда­ иссиқ­ овқат,­ спиртли­ ичимлик­ларқўйилаяпти.­Буларнинг­барчаси­ўз­топганҳалол­ пулини­ ҳавога­ совуриш,­ исрофгарчилик­эмасми?­
Бугунги­кунда­Ўзбекистон­РеспубликасиПрезиденти­Шавкат­Мирзиёев­ҳудудлардааҳоли­ билан­ ўтказилаётган­ суҳ­батларичоғида­ тўйларни­ ихчам­ ўтка­зиш,­ исрофгарчиликларнинг­ олдини­ олиш,­ жамиятимизда­ ижтимоий­маънавий­ му­ҳитни­ яхшилаш­ борасида­ жон­ куйдириб­ ўзфикр­мулоҳазаларини­ билдир­моқда.­
Дарҳақиқат,­ бундай­ исрофгарчи­лик­ларбизнинг­ мусулмон­ халқи­ урф­одати­ ваанъаналарига­асло­тўғри­келмайди.­
Азиз­юртдошлар,­ҳурматли­ота­оналар!­
Келинг,­биз­ҳам­бир­ёқадан­бош­чиқариб,­
Президентимизнинг­ ташаббус­лариниқўллаб­қувватлайлик.­ Фарзандларимизга­исрофгарчилик,­миллий­қад­ри­ятларнименсимаслик,­ менталитетимизга­ тўғрикелмайдиган­ хорижий­ маданиятга­ кўркўрона­тақлид­ қилиш,­ боқимандалик­ каби­салбий­одатларни­эмас,­яхши­ўзбеконаурф­одатларимизни­ўргатайлик.
Шаҳримиздаги­ барча­ маҳалла­ фаоллари,­шаҳар­"Нуроний”­жамғармаси­вакиллари,­хотин­қизлар­қўмиталари­ходимлари,­ зиёли­ кишилар,­ катта­ ҳаёт­ тажрибасига­ эга­ кексаларимиз­ билан­ биргаликдабу­салбий­иллатларга­қарши­курашайлик,­
тарғибот­ишларини­олиб­борайлик.­Ҳалолмеҳнат­ билан­ топилган­ оила­ даромадини,­ризқу­рўзимизни­бир­кунлик­тўй­дебҳавога­ совурмайлик.­ Тўйларимизни­ ихчамлаштирган­ ҳолда,­ базмларни­ 150­ киши­билан,­ош­бериш­маросимларини­эсаспиртли­ичимликларсиз,­200­киши­биланўтказайлик.­Буни­маҳаллаларда,­оила­даврасида,­барча­таълим­муассасаларида­ёшиулуғ­ инсонлар,­ нуронийларимиз­ ёшларга­ кенг­ тушунтиришлари­ лозим.­ Шундагина­ биз­ жамиятда­ ижтимоий­маънавиймуҳитни­ соғломлаштиришга,­ оилалардаги­ажримларнинг­олдини­олишга,­энг­асосийси,­ тинчлик­ ва­ хотиржамликни­ таъминлашга­эришамиз.­­
Қадрли­ота­оналар!­
Фарзанд­–­оила­чироғи.­Барчамиз­уларни­ жон­ дилимиз­ билан­ севамиз.­ Уларнинг­ бахти,­ оиласининг­ мустаҳкамлиги,­
тинч­лиги­биз­учун­муҳим.­Шу­билан­бирга,­уларнинг­тўйларини­ўтказишда­албатта,­ихчамликка­эътибор­қаратишимиз­керак.­Шундагина­улар­камтарликка,­ўз­топаётган­ моддий­ даромадининг­ қадригаетишга,­ келгусида­ тўйларни­ камхаражат,­
исрофгарчиликларсиз­ ўтказишга­ одатланади.­Бунинг­учун­ота­оналарнинг­ўзлариуларга­намуна­бўлишлари­зарур.­Биз­барчамиз­ баҳамжиҳат­ бўлиб,­ жамиятдагисалбий­иллатлар­ҳамда­миллатимизга­хосбўлмаган­урф­одатларни­йўқотиш­йўлидабиргаликда­ ҳаракат­ қилсак,­ кўзлаганмақсадларимизга­албатта,­эришамиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!