JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Томорқа – файз-барака манбаи

Томорқа – файз-барака манбаи

05-04-2018 09:38 Navoiy shahri, Yangiliklar, E`lonlar, Maqolalar

Томорқа ер майдонларида қишлоқ
хўжалик экинлари, мевали дарахтлар-
ни экиш, парранда ва чорва молларини
парваришлаш орқали ер эгаларининг
қўшимча даромад олиш манбаларини
кенгайтириш мақсадида йўл харитаси
ишлаб чиқилди.
Йўл харитасига кўра, "Томорқа – қўшимча
даромад манбаи” шиори ости-
да шаҳримизда томорқадан самарали
фойдаланиш бўйича юқори натижалар-
га эришган, қишлоқ хўжалиги мадания-
ти ривожланган "намунали маҳалла”ни
ташкил этиш ҳам назарда тутилган.
– Маҳалламизда томорқа ер участка-
лари мавжуд бўлган 680 та хонадондан
625 та хонадан ерларига баҳорги саб-
завот экинларини экиш ташкил этил-
ди, – дейди "Ҳаёт” маҳалласи раиси
Мирсаид Мавлонов. – Бу жами 16 гек-
тардан иборат ер майдонидир. Жо-
рий йилнинг 20 февралидан шу кунга
қадар яна қўшимча равишда 5 гектар
фойдаланилмай ётган томорқа ерлари
ўзлаштирилди. Бундан ташқари, 9 та
иссиқхона ҳам қурилди.
Маҳалланинг "Барҳаёт” кўчаси 11-хо-
надонида истиқомат қилувчи Алиқул
Бўронов ҳам шахсий томорқасини
обод қилиб, уни даромад манбаига
айлантирган
тадбиркорлардан. Томорқасининг
4 сотих майдонида иссиқхона
қурган бу инсон бир неча йиллар-
дан буён помидор ва бодринг етишти-
риш билан бирга, маҳалла раисининг
таърифига кўра, қанчадан-қанча иш-
сиз маҳалладошларига деҳқончилик
бўйича маҳорат сабоғини бериб кела-
ди. Бугунги кунда унинг помидор ва
бодринг ниҳоллари қийғос гуллаб, ме-
вага кира бошлади. Бунгача у айнан шу
ердан "тўқсонбости” усулида экилган
2 тонна саримсоқпиёзни йиғиштириб
олиб, ундан 10 миллион сум фойда
кўрган.
– Қарийб 15 йилдан буён шу иссиқхонада
етиштирилаётган турли кўкат
навларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда,
3 мартагача ҳосил етиштириш би-
лан шуғулланаман.
Олаётган фойдам
ўртача 20-25 миллион сўм атрофида, –
дейди Алиқул Бўронов. – Мана кўриб
турганингиздек, ҳозир гулга кирган
ниҳоллар апрель ойи адоғида ҳосил бе-
ра бошлайди. Бундан ташқари, булғор
қалампири, қулупнай, шивит, редиска,
кинза ва барра пиёзлар бозорда жу-
да харидоргир. Бу маҳсулотларнинг
уруғларини ҳам сотиб олмаймиз, мана
шу томорқада етиштирамиз. Фақат
олинган уруғлар икки йил сақланиб,
учинчи йил экилса, вақтида
озиқлантириб, маҳаллий ўғит би-
лан ишлов берилса, мўл ҳосил бера-
веради. Девдек қомати, билакда ку-
чи бўлган айрим ишсиз, бекор юр-
ган ёшлар, 12, ҳатто 15 ва ундан ҳам
кўпроқ томорқа ер участкаси бўлган
оилаларнинг ёшларига йил даво-
мида 3 марта ҳосил олишнинг сир-
синоатларини ўргатиб, маслаҳат бе-
риб келмоқдаман. Бунинг орқасидан
400-500 дона парранда, 20-30 та қуён,
3-4 бош майда шоҳли мол, сигир ҳам
олиб, ундан олинадиган фойда эва-
зига оила иқтисодини 1-2 йил ичида
кўтариб юборишинг, маҳаллада кам
таъминланган оилалар рўйхатидан
ўчирилиб, тўкин-сочин оила сифа-
тида эътироф этилиш мумкин. Ҳақ
таоло инсонга қарата, сенга берган
ҳимматим 1 фоиз, қолган 99 фоиз
ҳаракат ўзингдан, деб бекорга айт-
маган.
Хуллас, шахсий томорқадан мўл
ҳосил олиб, ундан самарали фойдала-
нишни "Ҳаёт” маҳалласи
фуқаролари
тажрибасидан ўрганса арзир экан.
Хусусан, маҳалладаги
Аҳтам Турди-
ев, Зулфия Ўроқова, Шерқул Сафа-
ровларнинг томорқасидаги полиз ва
сабзавот экинларининг баравжлиги
ҳавасингизни келтиради.
Юқорида биз фаолияти билан
танишган маҳалла миришкорла-
ри мўъжаз томорқасидан самарали
фойдаланиш
бўйича иссиқхоналар
ташкил этиш, чорвачилик (сигир,
қўй, парранда,
бедана, қуён, асалари
ва бошқа) турларини ривожлантиришни
мукаммал эгаллаганлари яна
шу нарсада кўриндики, улар оила
бизнесини янада ривожлантириш-
лари учун ортиқча молиявий маблағларга
ҳам эга. Давлат банкларидан
бериладиган микрокредитларга
ҳам эҳтиёжи
йўқ. Демак, томорқа
ер участкасидан
унумли ва самара-
ли фойдаланиш
хонадонлар учун тўкин-
сочинлик ва катта даромад келтиради.
Ў. САНОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!