JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Дунё эътироф этган соҳибқирон

Дунё эътироф этган соҳибқирон

Бугунги кунда Амир Темур номини бутун дунё билади ва ҳурмат билан ёдга олади. Бундан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.

Ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур Ҳиндистон ва Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солди. Бундан ташқари, Амир Темур давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шимолий-ғарбда Қуйи Волга, Дон бўйлари, шимолий-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача, жанубий-шарқда эса Шимолий Ҳиндистонгача бўлган мамлакатлар бўйсундирилди. У бутун умри давомида давлатни ақл-заковат ва ҳуқуқий асос билан идора этган.

Тарих бу дунёда ўтган кўп жаҳон­гирларни билади. Уларнинг аксарияти фақат юртларни харобазорга айлантирган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг "Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим” деган сўзлари ҳам шундан далолат беради.

Салтанат пойтахти Самарқанд Амир Темур даврида айниқса, гуллаб-яшнади. Шаҳарда Исфаҳон, Шероз, Ҳалаб, Хоразм, Бухоро, Қарши ва Кеш шаҳарларининг меъмору бинокорлари саройлар, масжидлар, мадраса ва мақбараларни қуришди. Шаҳар ташқарисида эса боғ-роғлар барпо этилди. Янги қишлоқлар барпо этилди. Амир Темурнинг фикрича, Самарқанд гўзаллиги, теварак-атрофининг обод этилганлиги жиҳатидан дунё­даги энг йирик шаҳарлардан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди.

Бу даврда Амир Темур ва унинг жойлардаги ноиблари Хитой ва Ҳиндистондан Ўрта Осиё орқали Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига йўналган "Буюк ипак йўли”ни назорат қилиб, савдо карвонлари қатнови хавфсизлигини таъминлашда, работлар, қалъа ва кўприклар қуриш йўлида муҳим чоралар кўрдилар. Буюк саркарда Эрон, Озарбайжон ва Ироқда майда ҳукмдорлар ўртасидаги тарқоқлик ва бошбошдоқликка барҳам бериб, бу билан нафақат Мовароуннаҳр, балки Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг иқтисодий ва маданий тараққиётига, халқлар ва мамлакатларни бир-бири билан яқин­лаш­тиришга улкан ҳисса қўшди. Амир Темур Европаниниг Франция, Англия ва Кастилия каби йирик қи­­ролликлари билан бевосита савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатди.

Шўролар тузуми даврида Амир Темур шахси ва фаолиятига адолатсизлик билан ёндашилиб, бир ёқлама баҳо берилиб келинди. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг бундай қарашларга барҳам берилди. Ўзбекистонда унинг фаолиятини ўрганишга ва оммалаштиришга кенг йўл очилди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқларидаги кўчалар, майдонлар, мактаблар унинг номи билан аталади. Респуб­лика ҳукумати саъй-ҳаракатлари билан Тошкент, Самарқанд ва Шаҳ­рисабз шаҳарларида Амир Темур ҳайкали ўрнатилди. Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар тарихи давлат музейи барпо этилди. "Амир Темур” ордени таъсис этилди ва Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди. Тошкент, Самарқанд шаҳарлари ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО
раҳбарлигида соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди. Унинг ҳақида бадиий фильм, спектакллар, насрий ҳамда назмий асарлар яратилди ва яра­тил­­моқда. Буларнинг барчаси хал­қи­мизнинг буюк аждодимизга бўл­ган юксак ҳурмату эҳтироми, аба­дий миннатдорлигининг ёрқин ифо­­дасидир.

Буюк жаҳонгирнинг ёди авлодлар қалбидан мустаҳкам ўрин олган ҳолда бугун ҳам давлатимиз ва халқимизни эл-юрт фаровонлиги йўлидаги улкан бунёдкорликлар сари руҳ­лантириб турибди. Мамлакатимизда амалга оширилаёт­ган оламшумул ўзгаришлар унинг руҳи покларини қувонтираётганлиги шуб­­ҳасиз.

Ўрол САНОҚУЛОВ,

ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!