JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокими Қарори

Навоий шаҳар ҳокими Қарори

Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кў­рикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига (Ўзбекистон Респуб­ликаси қонун ҳужжат­лари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2016 йилги техник кўригини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳар ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. "Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг таркиби” 1-иловага, "Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида техник кўрикдан ўтказилишини таъминласинлар.

4. Транспорт воситаларини қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда бир марта;

б) ишлаб чиқарилганлиги беш йилдан кўп бўл­маган (ишлаб чиқарилган йил ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воси­таларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари:) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда ташкил этилади.

5. Қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўр­сатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март-30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь-31 октябрда ўтка­зи­лиши инобатга олинсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан - 30 июнга қадар:

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тас­диқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 1 январь - 31 августда ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комиссияси раисига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка­ма­сининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон қарорнинг 3-бандида Ўзбекистон Респуб­ликаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Сидиков) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш якуни тўғрисида шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.

10. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (И.Раҳматов) ушбу қарорни расман эълон қилинишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Қодиров зиммасига, ижросини ташкил этиш шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Сидиков зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Навоий шаҳар ҳокими

У. ХАЛИЛОВ.

24 март 2018 йил,

Навоий шаҳри.Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кў­рикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомига (Ўзбекистон Респуб­ликаси қонун ҳужжат­лари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2016 йилги техник кўригини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳар ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. "Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича шаҳар комиссиясининг таркиби” 1-иловага, "Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳардаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида техник кўрикдан ўтказилишини таъминласинлар.

4. Транспорт воситаларини қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда бир марта;

б) ишлаб чиқарилганлиги беш йилдан кўп бўл­маган (ишлаб чиқарилган йил ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воси­таларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а” кичик бандида хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари:) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда ташкил этилади.

5. Қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўр­сатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март-30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь-31 октябрда ўтка­зи­лиши инобатга олинсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан - 30 июнга қадар:

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тас­диқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 1 январь - 31 августда ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комиссияси раисига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка­ма­сининг 2003 йил 31 январдаги "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон қарорнинг 3-бандида Ўзбекистон Респуб­ликаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Сидиков) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш якуни тўғрисида шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.

10. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (И.Раҳматов) ушбу қарорни расман эълон қилинишини ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Қодиров зиммасига, ижросини ташкил этиш шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ф.Сидиков зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Навоий шаҳар ҳокими

У. ХАЛИЛОВ.

24 март 2018 йил,

Навоий шаҳри.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!