JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Озодалик билан тежамкорлик сари

Озодалик билан тежамкорлик сари

12-04-2018 12:32 Navoiy shahri, Yangiliklar, E`lonlar, Maqolalar

Жорий йилнинг март ойида "Навоий зиёси” газетаси "Ватан – остонадан бошланади” грант лойиҳаси доирасида бир қатор семинарларни ташкил этди.

Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш, атроф-муҳит мусаф­фолигини асраш, жонли табиатни кўз қорачиғидек асраб, келажак авлодларга уни ўз ҳолича етказиш ҳамда ёшлар онгида экологик маданиятни ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар ижобий самара бермоқда.

Шундай эзгу мақсадларда Навоий шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби, Навоий кончилик коллежи ҳамда "Олтин водий” ма­ҳал­ласида ҳам "Экотуризм. Туризм ва экотуризмни ривожлантириш”, "Тоза шаҳар – чиройли шаҳар” мавзуларида семинарлар ўтказилди.

Семинарларда туризм ва экотуризмни ривожлантириш чо­ра-тадбирлари ва уларнинг аҳамияти хусусида фикр-муло­ҳа­за­лар билдирилди. Айниқса, тадбирларда иштирок этган ўқувчи-ёшлар экотуризмнинг бугунги жараёнлари, истиқболлари ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлишди.

Унда маъруза қилган Навоий вилоят экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бош­қар­маси бошлиғи А. Жалилов эко­логия муҳофазасида ҳар бир инсон бирдек масъул эканлигини алоҳида таъкидлар экан, атроф-муҳит озодалиги – саломатлигимиз гарови эканлиги тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, сўзга чиққан Т.Тошқулов, Х.Абдиевлар ҳам табиатни асраб-авайлаш, миллий бойлигимиз бўлган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш инсониятнинг масъулиятли бурчи эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар­ини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўл­лаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирларга Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳо­фаза қилиш бошқармаси, Фуқаро­лар­нинг ўзини-ўзи бошқа­риш органлари фаолиятини мувофиқ­лаштириш бўйича Навоий шаҳар кенгаши ҳомийлик қилди.

Шунингдек, Навоий шаҳридаги "Бережливость” чиқиндини қай­та ишлаш заводига шаҳардаги коллеж ва мактаб ўқувчилари иш­­тирокида экосаёҳат ҳам ташкил этилди. Корхона директори Арман Бердиев болаларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништирар экан, ишлаётган ҳар бир техниканинг вазифаси, уларнинг ишлаш усули ҳақида кенг маълумот бериб ўтди.

Завод ҳаётига қизиқиб кетган 4-мактаб директори Хуршида Қаландарова ҳатто қоғозни қайта ишлаш жараёнида ҳам иштирок этиб, ўзининг техникани бошқариш малакасини синаб кўрди.

– Бу каби нафақат тежамкорлик, балки экология ва атроф-муҳит тозалигини таъминловчи заводлар иши таҳсинга лойиқ, – дейди Х. Қаландарова. – Айниқса, атрофга зарар етказувчи турли чиқиндилардан оқилона фойдаланиш, ҳудуд иқлимини тоза-озода сақлаш самарадорлиги иқтисодиётимизга катта ёрдам бериши мумкинлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Семинарлар давомида катта таассуротлар олган ўқувчи- ёшларнинг табиатни асрашга, атроф-муҳит тозалигига бўлган эътибори ва масъулияти янада ошди.

Ибодат ҚУВОНДИҚОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!