JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Қобилият –  самарадорликни  белгиловчи омил

Қобилият –  самарадорликни  белгиловчи омил

17-04-2018 15:16 Navoiy shahri, Yangiliklar

Жадал ривожланиш йўлидан бораётган жамиятимизда билимли ва салоҳиятли ёшларни камол топтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, ёш авлодни билимлар билан қурол­лан­ти­риш­нинг илк маскани мактаб ҳи­соб­ланади. "Мактабда ёки умуман ўқув фаолиятида қан­дай омиллар таъсирида юқо­ри кўр­саткич ва самарадорликка эришиш мумкин?” деган савол кўпчиликни қизиқтириб келган.

Институтда психологик таълим йўна­лишида таҳсил олаётганлигим сабабли шу муаммонинг психологик томонини ўрганишга ҳара­кат қилдим. Соҳа мутахассислари бўлган устоз­ларим билан ҳамкор­ликда ушбу масаланинг назарий жи­ҳатларини ўрганганимизда юқори синф ўқув­чиларида ўқув фаолияти самарадорлигини оширишда "Қоби­лият­лилик”, "Мен концепцияси”, "Шахслараро муносабат” каби психологик омиллар муҳим ўрин тутиши намоён бўлди.

Ўқувчиларда ўқув фаолияти самарадорлигини белгиловчи омиллардан бири сифатида ўзлаштириш жараёнидаги қобилиятлилик муҳим ўрин тутади. Шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари ривожланаётган тизимининг акс этиши – мен концепциясидир. Унинг таркибий қисмлари эса ўқувчиларда ўз реаллиги ва идеаллиги ҳақидаги тасаввурнинг пайдо бўлиши ва ўзини билим ва қобилиятга эга эканлигининг намоён бўлишига хизмат қилади.

Шахслараро муносабат – ўқув­чи­­лар­нинг атрофдагилар билан бўлган муносабатлари шахслараро муносабатга киришиш эркинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур омиллар ўзига ишончсиз ўқув­чиларга психологик ёрдам кўрсатиб, уларнинг дарс машғулот­ларида фаол қат­на­шишида ижобий таъсир кўр­сатади.

М. САЛОМОВА,

12-ДИУМ амалиётчи психологи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!