JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Полиэтилен пакетлар фойдалими ёки зарарлими?

Полиэтилен пакетлар фойдалими ёки зарарлими?

17-04-2018 15:18 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугун полиэтилен пакетлар ҳаётимизга анча енгиллик олиб кирди. Озиқ-овқат ё бирор бир буюмни ташиш учун қулай, қўшимча жой эгалламайди. Хоҳлаган одам уни дуч келган жойга ташлаб юборади, хоҳласа йиртилиб кетгунича уни қайта ишлатаверади.

Лекин вақт ўтиши билан полиэтилен пакетлар инсон соғлиғи ва экологияга қанчалик зарарли эканини барчамиз билиб боряпмиз. Чунки уларни ишлаб чиқарилишида қўрғошин моддасидан фойдаланилиши бунга асосий сабабдир. Бу металл заҳарли хусусиятга эга бўлиб, унинг организмда тўпланиши кўпгина касалликларга олиб келади. Қўрғошиндан заҳарланиш оқибатида биринчи навбатда қон яралиши аъзолари, асаб тизими ва буйраклар шикастланади. Миокарднинг диффузли дегенерацияси, сурункали нефропатия пайдо бўлиши мумкин. Қўрғошиннинг организмга кўп миқдорда доимий тушиши онкологик касалликларни ҳам келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, полиэтилен пакетлар тайёрланиш жараёнида уларда турли ёрқин ранглардан фойдаланилади. Одамлар эса рангдор, чиройли тайёрланган пакетларга улар қанақа бўёқдан фойдаланилганлигини билмасдан озиқ-овқат маҳсулотларини солиб ёки ўраб кетишаверади. Унинг таркибида эса инсон соғлиғига жиддий зиён етказувчи токсинлар бўлади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари пакетларда сақланганда тез бузилади, ачийди ва овқатни заҳарли ҳолатга олиб келади. Ноозиқ-овқат пакетларида озиқ-овқат маҳсулотлари сақланса, ундаги мономер фталатлар маҳсулотга тушиши жигар ва буйракнинг касалланишига олиб келади.

Иссиқ маҳсулотни пакетга солиб совутгичда сақлашдан олдин уни яхши совутиб олинса, ундан чиқувчи буғ, намлик пакетда тўпланиб қолмайди ва микроб, замбуруғлар кўпаймайди. Кўп одамлар овқатни, маҳсулотни пакет ўрами ёки пластик идиш билан иситиш ёки пиширишни тавсия қилишади. Олимларнинг таъкидлашича, бундай жараёнда юқори ҳарорат таъсирида пластикдан формальдегид, токсик газлар ҳосил бўлади.

Нонни пакетдан чиқариб, нон сақлашга мўлжалланган идишда, нордон маҳсулотларни эса шиша ёки эмалли сирли идишларда сақлаш мақсадга мувофиқ. Сабзавот ва мевалар эса совутгич контейнерида яхши сақланади. Аслида озиқ-овқат маҳсулотини солишда "Озиқ-овқат учун” ёзуви бор пакетлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Колбаса ва пишлоқ пергамент қоғозида сақланиши мақсадга мувофиқ.

Афсуски, полиэтилен пакетлар саломатлигимизга салбий таъсири билан бирга, атрофимиздаги экологиянинг ифлосланишига ҳам сабабчи бўлмоқда. Маълумотларга кўра, бутун дунёда ҳар йили жуда катта миқдордаги шундай пакетлар чиқиндихоналарга чиқариб ташланиб, ер юзини токсик моддалар билан ифлослантириб келмоқда. Аниқланишича, табиий шароитда бундай пакетларнинг ўз ўзидан парчаланиб, йўқ бўлиб кетишига қарийб 100-500 йилча вақт керак бўлар экан. Бу чиқиндини ёқиб юбориш ҳам жуда хавфли. Чунки у ёнганда атмосферага улкан миқдорда канцерогенлар ташланади ва ҳаво ифлосланиб, озон қатламининг бузилишига олиб келади.

Биламизки, одамлар томонидан ишлатилиб ташланган енгил пакетчалар қисқа фурсатда шамол билан узоқ масофаларга етиб боради ва бу кўчалар, йўл ёқалари, қир-адирлар, дарё бўйлари ифлосланишига олиб келади. Ҳудудимизда бундай нохуш манзара айниқса, Навбаҳор, Кармана, Хатирчи туманидаги аҳолининг доимий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Аҳоли томонидан ташланган бундай пакетлар кўплаб жониворлар, уй ва ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва балиқларнинг умрига зомин бўлмоқда.

Дунё океанлари ҳар йили тонналаб пакетлар билан ифлосланади. Шу боис табиатни асраш ва экологик вазиятни яхшилаш мақсадида дунёдаги 40 дан ортиқ давлатларда бир марталик пакетлардан фойдаланишни тақиқлашва чеклаш жорий қилинган. Жумладан, Сингапур, Бангладеш, Тайванд, Хитой, Австралия, Италия, Ҳиндистон, Танзания каби давлатларнинг қатор жойларида шундай ҳаракатларни бошлаб юборишди. Данияда савдо дўконларида бир марталик пакетларни тарқатганлиги учун қўшимча сезиларли солиққа тортиш қўлланилди. Натижада улардан фойдаланиш 90 фоизга камайди. Англияда эса биопакетлар оммалашган бўлиб, улар ташқи муҳитда узоғи билан 4 йилда парчаланиб кетади. У ерда аксарият дўконларда қоғоз пакетлардан фойдаланилади. Финландиядаги дўконларда эса ишлатилган пакетларни қабул қилиш автоматлари кенг тарқалган.

Бизнингча, мазкур муаммони бартараф этиш учун эндиликда мамлакатимизда ҳам бундай турдаги пакетларни тўлиқ қайта ишлашга ўтиш лозим. Уйда, кўчада, рўзғор ишларида полиэтилен пакетчалар, пластик идишлардан фойдаланар эканмиз, барчамиз унинг чиқинди сифатидаги нохуш хусусиятларини ҳам унутмаслигимиз керак. Унинг қулай эканлигини ҳисобга олиб, меъёридан ортиқ даражада фойдаланиш, юқорида кўрсатилганидек, йиллар давомида соғлиғимизга катта зарар етказади.

Акбар ТУРСУНОВ,

Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлим мудири, олий тоифали шифокор.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!