Томорқа ер участкалари эгалари
энди белгиланган тартибда уч баравар ер соли¼ига тортиладими?
Шаҳар маҳаллаларидаги ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали дарахтларни экиш, парранда ва чорва молларини парваришлаш орқали ер эгаларининг қўшимча даромад олиш манбаларини кенгайтириш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилди. Йўл харитасига кўра "Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиори остида шаҳарда ҳам томорқадан самарали фойдаланиш бўйича юқори натижаларга эришган, қишлоқ хўжалиги маданияти ривожланган "намунали маҳалла” ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Республикамиз миқёсида бўлгани каби шаҳримизда ҳам март-апрель ойлари "Томорқада экин экиш ойлиги”, деб эълон қилинди. Қуйида томорқа ер эгалари кенгаши раиси ва аъзоларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашамиз.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ–3318-сон қарори билан томорқа ер участкаларидан фойдаланиш тартибини бузаётган ер эгаларига нисбатан ер солиғининг 3 баробар оширилган миқдори белгиланди, – дейди шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, томорқа ер эгалари кенгаши раиси Анвар Ражабов. – Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинларини экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаганда, уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини экмаганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши белгилаб қўйилганлиги ҳақида шаҳар жамоатчилигига илгари маълум қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги "Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса бундай ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида мазкур санкцияларни қўллаш механизмларини ҳам белгилаб берди.
Маҳаллаларда "Томорқада экин экиш ойлиги” доирасидаги тадбирлар уч босқичда амалга оширилмоқда.
– Ишчи гуруҳ аъзолари "Ҳаёт”, "Истиқлол”, "Янгиариқ”, "Гулистон” "Бинокор”, "Тинчлик”, "Хончарбоғ” маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, томорқа ер участкалари майдонлари, тупроқ-иқлим шароитлари ва сув таъминотидан келиб чиққан ҳолда, экин-тикин турлари, мевали дарахтлар тури ва сони, чорва моллари ва паррандалар сони, шунингдек, уларнинг йил давомида томорқа ер участкасида етиштириладиган маҳсулот турлари ва сотиш ҳажмлари ҳамда иссиқхона барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишга бўлган хоҳишлари ўрганиб чиқилди, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий шаҳар кенгаши раисининг ўринбосари Ахрор Пирназаров. – Айни пайтда 7 та маҳаллада 5000 дан ортиқ томорқа ерлари мавжуд бўлиб, экиладиган майдонлар сатҳи жами 122 гектар 4 сотихни ташкил этиши аниқланди. Ҳозирга қадар 3665 та хонадонларнинг ер участкаларида баҳорги сабзавот экинларини экин-тикин ишлари ниҳоясига етказилди. Шунингдек, ушбу маҳаллалар ҳудудида 122 та иссиқхоналар барпо этилган. Ўрганиш натижалари бўйича ишчи гуруҳ томонидан махсус шаклда маълумотнома тўлдирилди, унинг натижалари шаҳар бўйича умумлаштирилди ва фуқаролар йиғинлари кесимида тайёрланган яхлит маълумотлар 2018 йилнинг 10 февралигача шаҳар ҳокимига тақдим этилиши билан биринчи босқичда режалаштирилган ишлар якунланди.
– Бизнинг маҳалламиз ҳудудида 678 хонадонга тегишли томорқа ер майдони 16 гектар бўлиб, 625 хонадан ер участкаларидан самарали фойдаланмоқда, хонадонларда 9 та ер майдони 4, 7 сотихдан иборат иссиқхоналар ҳам қурилган, – дейди "Ҳаёт” маҳалласи раиси Мирсаид Мавлонов. – Иккинчи босқичда прогноз кўрсаткичлар тасдиқланган эди. Тақдим этилган маълумотлар шаҳар ҳокими томонидан ўрганиб чиқилди ва 15 февралгача томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган экин турлари, уларни сотиш ҳажмлари, шунингдек, иссиқхоналар барпо этиш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ҳамда чорва моллари ва паррандалар сотиб олиш прогноз кўрсаткичлари тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур қарор халқ депутатлари шаҳар кенгашига кўриб чиқиш учун киритилиб, 2018 йилнинг 20 февралигача тасдиқлангани, маҳаллада баҳорги ишларни эртароқ режалаштириш имкониятини берди.
– Учинчи босқичда ишчи гуруҳ сектор раҳбарлари билан биргаликда прогноз кўрсаткичлар бажарилиши мониторингини амалга оширди, – дейди "Истиқлол” маҳалласи раиси Рўзиқул Ғуломов. – Маҳалламиздаги 1441 хонадонда ер участкалари мавжуд бўлиб, 25 гектарни ташкил этади, ҳозирги кунга қадар 1355 хонадонда экиш ишлари якунланди, мавжуд 5 та иссиқхоналарда янги помидор, бодринг, лимон ва турли гул ниҳолларни парваришлаш давом эттирилмоқда. Қоида тариқасида, мониторинг ишлари экиш (март-апрель, август-сентябрь, ноябрь-декабрь ойлари) ва парваришлар даври бўйича белгилаб чиқилди.
– Албатта, шаҳар ҳокимининг прогноз кўрсаткичлар тўғрисидаги қарорида белгиланган экин турларини тўлиқ эккан, агротехника тадбирларини ўз вақтида, сифатли бажарган, йилида камида 2-3 марта юқори ҳосил олган томорқа ер эгасига нисбатан имтиёзлар мавжуд, – дейди шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Жалол Эргашев. – Аммо шу билан бирга, юқоридаги талабларни бажармаган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддасига асосан якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинлари экилмаган ёки уни ободонлаштирилмаган ҳолларда 3 баробар миқдорда ер солиғи тўланиши ҳам белгилаб қўйилди.
– Масаланинг яна бир жиддий томони ҳам бор, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари Эшқувват Сувонқулов. – Агар мониторинг натижаларига кўра прогноз кўрсаткичларида белгиланган экин турлари ҳамда мевали ва манзарали дарахтлар экилмаганлиги, чорва моллари сотиб олинмаганлиги, иссиқхона барпо этилмаганлиги аниқланса, ишчи гуруҳ томонидан огоҳлантириш хати жойида тайёрланади. Республика ҳукумати томонидан қабул қилинган қонуности ҳужжатларидаги тартиб-қоидалар томорқа ер эгасига тушунтирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун бир ҳафталик муддат белгиланади.
Шаҳар ҳокими кенгаш раиси билан биргаликда ҳар чорак бўйича кейинги ойнинг 15 санасигача томорқа ер участкаларидан асоссиз равишда самарасиз фойдаланганлик ҳолати юзасидан томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер солиғининг 3 баробари миқдорини қўллашни сўраб шаҳар давлат солиқ инспекциясига тақдимнома киритади. Мазкур ҳужжат 2018 йилнинг 23 март санасидан бошлаб кучга кирган.
Ў. САНОҚУЛОВ.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
- O‘zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi