JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ёшлар – келажак таянчи

Ёшлар – келажак таянчи

17-04-2018 15:23 Navoiy shahri, Yangiliklar

А. Навоий номидаги истироҳат боғида Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят Кенгаши ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари йўналишининг йўл харитасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги "Ёш сиёсатчилар” клуби координаторлари, етакчи ёшлар томонидан турли акциялар, шоулар ва ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотадиган бошқа кенг масштабли тадбирларни ўз ичига олган "Ёшлар – келажак таянчи” шиори остида ёшлар форуми ўтказилди.

Ёшлар марказининг кичик мажлислар залида бўлиб ўт­ган тадбирда фаол ва уюшмаган ёшлар томонидан берилган саволларга депутатларимиз тўлақонли жавоблар берди. Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қонунлар тўғрисида ҳам тушунчалар берилди. Тадбир доирасида ёшлар томонидан шахмат-шашка, футбол мусобақалари ҳамда "Ёшлар парвози” номли тасвирий ва амалий санъат кўргазмалари ҳам ташкил этилди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят Кенгаши ходимлари, Марказий Кенгашдан ташриф буюрган ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири У. Бектемиров ҳамда депутатлар ҳамроҳлигида ногиронлиги бўлган оилалардаги ёшларнинг аҳволидан хабар олинди. Жумладан, "Янгиариқ” маҳалласидаги 2-гуруҳ ногиронлари Исомиддин Тўхтаев, Беҳруз Усманов, "Тинчлик” маҳалласида истиқомат қилаётган болалик­дан ногирон Оғабек Юлдошев, Дилшодбек Шомуродов, "Баҳор” маҳалласида яшовчи Бегойим Камолова, Мафтуна Ҳакимова хонадонларига ташриф буюрилиб, эсдалик совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда уларнинг муаммолари ўрганилди.

Форум дастури доирасида А. Навоий номидаги истироҳат боғида вилоят маданият бошқармаси, Навоий маданият ва санъат коллежи ҳамкорлигида галаконцерт ташкил этилди.

Тадбир якунида Марказий Кенгашнинг ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири У. Бектемиров, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Содиқовалар сўзга чиқиб, форумда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ёшларни Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят Кенгашининг I, II, III даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Замира РАҲИМОВА, "Гулзор” МФЙ раиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!