JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган­ларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахло­қий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қў­ша­ёт­ган фахрийларни эъзозлаш ҳам­да фашизм устидан қозо­нилган ға­ла­ба­нинг 73 йиллиги нишон­ланиши муносабати билан уруш қат­наш­чилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақса­дида:

1. Иккинчи жаҳон уруши қат­наш­чилари ва ногиронларига 5 000 000
(беш миллион) сўм миқдорида бир­йў­ла пул мукофоти белгилансин.

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбе­кистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотининг тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминласинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўз­бе­­кистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қиз­лар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Нуроний” жам­ғар­маси ва "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ўтка­зсинлар.

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Респуб­ликасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент шаҳри,

2018 йил 16 апрель.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!