JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Замонавий жарроҳлик маркази халқимиз хизматида

Замонавий жарроҳлик маркази халқимиз хизматида

27-04-2018 12:27 Navoiy shahri, Yangiliklar, E`lonlar

Марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов, Ҳиндистоннинг "Lifecare” тиббиёт маркази директори Сунил Верма, шифокор Суреш Сингх Нарука, Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, турли хусусий тиббиёт масканларининг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокими Қо­бул Турсунов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, унда сўз олганлар мамлакатимиз тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шундан сўнг меҳмонлар Жарроҳлик марказига ташриф буюриб, у ердаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар, беморлар учун яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишишди.

– Бундан бир неча йиллар олдин "Vagus” даволаш-диагнос­тика марказимиз ёнида янги Жар­роҳлик маркази биносини ҳам қуришни бошлаган эдик, – дей­ди муассаса бош шифокори Анзура Хирочева. – Мана, ўтган йили тиббиёт соҳасида хусусий секторни ривожлантириш учун берилган янги имкониятлардан фойдаланиб, банкдан 2 миллиард 400 минг сўм миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредит олдик ва Жарроҳлик маркази биносини тўлиқ қуриб, ишга туширдик. Марказда аҳоли учун 50 ўринли стационар шароитда даволаниш имконияти мавжуд. Бу ерда 15 нафар шифокор, 20 нафар ўрта тиббиёт ходими ва бошқа ишчи-ходимлардан иборат 54 кишининг бандлиги таъминланди. 155 000 АҚШ долларига Хитой ва Германия давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий тиббий асбоб-ускуналарни олиб келиб ўрнатдик.

Биз ҳам марказ фаолияти билан танишиб, у ердаги ишчилар билан суҳбатлашдик.

– Мен яқинда бу ерга ишга келдим, – дейди 1-тоифали ҳамшира Марҳабо Исмоилова. – Ишимиз сутка давомида, 3 сменада ташкил этилган. Бу ерда терапия, кардиология, неврология, лор, урология, гинекология ва бошқа йўналишдаги касалликлар бўйича даволаш-муолажа ишлари олиб борилади ҳамда турли даражадаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Хориждан малакали шифокорлар таклиф этилиб, айрим касалликлар бўйича респуб­ликамизда ўтказилмаётган мураккаб операциялар ҳам амалга оширилмоқда. Шу боис юртимизнинг турли вилоятларидан бу ерга даволаниш учун беморлар келишмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги кунда "Vagus” даволаш-диагностика маркази Ҳиндистон давлатининг "Lifecare” тиббиёт маркази билан шартнома тузишди. Шартномга биноан, ушбу давлатнинг тажрибали шифокорлари бу марказга келиб, мураккаб жарроҳлик амалиётларини олиб боришмоқда. Жумладан, яқинда Ҳиндистондан келган лор шифокори, жарроҳ Суреш Сингх Нарука кўплаб беморларни текширувдан ўтказди ва уларнинг 4 нафарида жарроҳлик амалиётини амалга оширди. Шифокорлар учун "Маҳорат дарси”ни олиб борди. "Lifecare” тиббиёт марказининг яна бир тажрибали шифокори Абхишек Тивари эса умумий жарроҳлик бўйича кўплаб беморларни қабул қилиб, тиббий маслаҳатлар берди, 100 нафардан ортиқ шифокор мутахассисларга ўз тажрибасини ўргатди. Абхишек Тивари ҳам май ойида бу ерда бир нечта мураккаб операцияларни ўтказиши режалаштирилмоқда.

Дарҳақиқат, бугун ўз фаолиятини янада кенгайтирган "Vagus” даволаш-диагностика марказининг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги имкониятлари жуда катта. Зеро, у ерда хорижий давлатларда малака ошириб келган вилоятимиз тиббиёт ходимлари билан бир қаторда чет эллик шифокорлар ҳам турли касалликлар бўйича диагностика ва самарали даволаш ишларини олиб боришмоқда.

Марказнинг тантанали очилиш маросими сўнгида меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилди. Вилоятимиз санъаткорлар жамоасининг намойиш этган бадиий концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Рухшона ПАРМОНОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!