JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Янги давр фарзандларига янги имкониятлар

Янги давр фарзандларига янги имкониятлар

Янги давр фарзандлари. Улар бизнинг порлоқ келажагимиз, умид юлдузимиздир.
Бугунги кунда уларнинг таълим-тарбиясига давлатимиз томонидан жуда катта
эътибор қаратилаётгани замирида эса улкан мақсадлар мужассам.

Яқинда Навоий шаҳрида 360 ўринга мўлжалланган "Янги давр фарзандлари” МЧЖга қарашли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгани ҳам жажжи фарзандларимиз таълим-тарбияси учун янада янги имкониятлар эшигини очди. Муассасанинг тантанали очилиш маросимида Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов, Навоий шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси раҳбар ва мутасаддилари, МТМлар мудиралари иштирок этди.

Тадбирни Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов кириш сўзи билан очар экан, мамлакатимизда ушбу соҳага қаратилаётган юксак эътибор, фидойи инсонларнинг саъй-ҳаракати билан вилоятимизда ҳам замонавий талаблар асосидаги янгидан-янги нодавлат мактабгача таълим муассасалари бунёд этилаётгани тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

"Янги давр фарзандлари” масъулияти чекланган жамияти ўз маблағи ва банк кредитидан иборат 6,5 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига шаҳар ҳудудида кўп йиллардан буён фойдаланилмай турган бинони мукаммал таъмирлаб, барча хоналарга замонавий жиҳоз ва мебелларни олиб келиб ўрнатди.

– Икки қаватли биномиз замон талаблари асосида барпо этилди, – дейди ушбу масъулияти чекланган жамият директори Бегмат Ҳотамов. – МТМга 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар қабул қилинмоқда. Боғчамиз ишга тушиб, ҳозирги кунда 26 та янги иш ўринлари яратилди. Айни вақтда 6 та олий тоифали, инглиз ва рус тилларини пухта биладиган тарбиячилар иш фаолиятини бошлашди. Уларнинг юқори педагогик маҳорати, инглиз ва рус тилларини пухта билиши кичкинтойлар тарбиясида жуда муҳим. Насиб этса, боғчамиз тўлиқ қувват билан ишлай бошласа, бу ерда 55 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланади. Шу билан бирга муассасага 10 нафар ногирон болалар ҳам қабул қилиниб, уларга бепул таълим-тарбия берилиши йўлга қўйилади.

Тантанали тадбирда меҳмонлар муассасанинг ҳар бир хонасидаги замонавий жиҳозлар, болалар учун яратилган имкониятлар, ошхонада овқат тайёрлаш жараёнлари, қизиқарли машғулотлар, иқтидорли кичкинтойларнинг бадиий саҳна кўринишларини томоша қилиб, куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.

– Мен Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олганман, – дейди бу ерда энди иш бошлаган тарбиячи Маржона Мажидова. – Биз танлов асосида ишга қабул қилиндик. Замонавий тарбиячи рус, инглиз тилларини яхши билиши, тинмай изланиши, педагогик маҳорати юқори бўлиши талаб этилади. Кичкинтойларга замонавий ва ноанъанавий усулларда машғулотлар олиб борамиз. 5 ёшидан бошлаб эса уларга гимнастика, рус тили, инглиз тили ва математика дарслари ўтилади. Болажонлар белгиланган овқатланиш меъёрлари асосида 4 маҳал овқатлантирилади. Улар бу ерда ҳар томонлама шакл­ланиб ва тарбияланиб, мактабга тайёр ўқувчи бўлиб қадам қўйишади.

Маълумки, Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг "Мак­табгача таълим тизими бош­қа­рувини тубдан такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида”ги Фармонида ушбу тизим муассасалари ходимларини рағбатлантириш, кадрларнинг касбий маҳоратини ошириш вазифалари ҳам белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, мазкур МТМда тарбиячилар учун юқори миқдордаги ойлик маоши ҳам жорий этилган. Гуруҳларда эса болажонлар билан ўтказиладиган машғулотлар видеокузатув асосида ташкил этилмоқда. Ота-оналар истаган пайтда ўз фарзандларининг боғчадаги ҳаётини Онлайн тарзида кўриб, кузатиб бориш имкониятига эга ва бундан уларнинг ҳам қувончи чексиз.

Демак, мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия фаолиятини бошқаришнинг замонавий ёндашувлари амалга татбиқ этилаётган айни даврда вилоятимиз марказида ташкил этилган ушбу замонавий нодавлат таълим муассасаси ҳам кўп йиллар давомида ўғил-қизларни замонавий талаблар асосида тарбиялаб, вояга етказишга хизмат қилади.

Раъно РАББИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!