JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Қадр билан улуғдир инсон

Қадр билан улуғдир инсон

07-05-2018 19:24 Navoiy shahri, Yangiliklar, Maqolalar

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Навоий шаҳар
ҳокими Умарбек Халиловнинг ша³римиз ахлига байрам табриги
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, азиз
уруш ва меҳнат фахрийлари,
қадрли нуронийлар!
Ўтганлар руҳини ёд этиш,
тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш
– қадрият, қолаверса,
ҳар бир инсоннинг бурчидир.
Бу фазилатлар 9 май – Хоти-
ра ва Қадрлаш куни муноса-
бати билан янада ёрқин на-
моён бўлмоқда. Ёшликнинг
навқирон чоғларини жангу
жадалларда ўтказиб, бугунги
тинч ва осойишта ҳаётимиз
учун мардонавор курашган
инсонлар жасорати, мардли-
гу матонати ҳеч қачон унутил-
майди, бу оғир ва машаққатли
кунлар ҳеч кимнинг хотираси-
дан ўчган эмас.
Бугун биз Иккинчи жаҳон
урушида
халқи, юрти учун жон
фидо қилган инсонларнинг
ёрқин хотирасини яна бир бор
фахр билан тилга оламиз.
Иккинчи жаҳон урушининг
ҳар бир қатнашчисига, фронт
орти меҳнат фахрийларига,
мустақиллик йилларида хиз-
мат бурчини бажариш чоғида
ҳалок бўлган ҳарбий хизмат-
чилар ва ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари ходимлари-
нинг оила аъзоларини қутлаш
ва хушнуд этиш мақсадида
уларнинг яшаш жойларига
раҳбарларнинг ташрифи таш-
кил этилди. Улар кўрсатган
мислсиз матонат, мардлик ва
жасоратнинг аҳамиятини кенг
аҳоли орасида айниқса, ёшлар
ўртасида тушунтириш, тарғиб
ва ташвиқ этиш бўйича мада-
ний-маърифий ҳамда ватан-
парварлик йўналишидаги тад-
бирлар ташкиллаштирилди.
Хотира ва Қадрлаш ку-
ни ўтганларни ёд этиш, умр-
гузаронлик қилаётганларни
қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли
бўлишдек инсоний фазилат-
ларни қарор топтиришга хиз-
мат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 16
апрелдаги "Иккинчи жаҳон
уруши
қатнашчиларини рағбатлантириш
тўғрисида”ги
Фармони,
"Хотира ва Қадрлаш
кунига
тайёргарлик кўриш ва
уни ўтказиш чора-тадбирлари
тўғрисида”
ги Қарори доира-
сида тасдиқланган дастурнинг
амалга оширилиши Иккин-
чи жаҳон урушида фашизм-
га қарши курашишга ҳисса
қўшган, мустақиллик йиллари-
да ўз хизмат бурчини бажариш
чоғида ҳалок бўлган ҳарбий
хизматчилар ва ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органла-
ри ходимларининг хотираси-
ни абадийлаштириш, барча
фахрийларга кўрсатилаётган
юксак эҳтиромнинг яна бир
ёрқин ифодасидир.
Мазкур фармон ва қарорга
мувофиқ, Навоий шаҳрида ҳам
уруш қатнашчиларига Пре-
зидентимизнинг қимматбаҳо
совғалари ва пул мукофотлари
топширилди. Байрам арафа-
сида кенг жамоатчилик
вакил-
лари томонидан шаҳримиздаги
Иккинчи жаҳон уруши
қатнашчилари, фронт орти-
да меҳнат қилган фахрийлар
ҳамда юртимиз мустақиллиги
йилларида хизмат бурчи-
ни бажариш чоғида ҳалок
бўлган ҳарбий хизматчилар ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор-
ганлари ходимларининг ои-
лалари ҳолидан хабар олин-
ди. Бугунги бахтли кунлари-
миз учун курашган ва меҳнат
қилган фахрийларимиз – халқ
қаҳрамонларига эъзоз ва эҳтиром
кўрсатилди. Хотира ва
Қадрлаш
куни ҳамда Иккин-
чи жаҳон урушида қозонилган
ғалабанинг
73 йиллиги муно-
сабати билан муҳтарам Юрт-
бошимиз ўз табригини бил-
дирди. Иккинчи жаҳон уруши
қатнашчиларининг истакла-
ри асосида улар ўзлари жанг
қилган мамлакатларга бир на-
фар кузатувчи билан бепул са-
фарлар ташкил этиши, шу-
нингдек, Ялта ва Кисловодск
шаҳарларидаги "Ўзбекистон”
ҳамда республика ҳудудидаги
бошқа санаторийларга куза-
тувчиси билан бепул юбори-
лиши, зарур авиа ва темир йўл
чипталари харажатлари дав-
лат ҳисобидан қопланиши таъ-
минланди.
Хотира ва қадр тушунчаси
чуқур маънога эга. Ватан ҳимояси
йўлида жон фидо қилган
бетакрор жасорат эгаларини
эслаш ҳам фарз, ҳам қарздир.
Айни пайтда урушдан омон
қайтган қаҳрамонларимизга,
оғир кунларда ҳам ўзлигини
унутмаган юртдошларимиз-
га эҳтиром кўрсатиш миллий
қадриятга айланди.
Сиз азиз фахрийларимиз,
нуронийларимизнинг ҳаёти
биз учун ибрат намунаси-
дир. Сиз фахрийлар Ватанга
садоқат, қадриятларга ҳурмат,
ёшларга ўрнак тимсолидир-
сиз. Сизларни қадрлаш, эъзоз-
лаш барчамизнинг муқаддас
бурчимиз. Бугунги осуда кун-
лар замирида, барқарор тинчлик
ва фаровон ҳаётимизда
чеккан заҳматлару қилган ду-
оларингизнинг ўрни беқиёс.
Ушбу улуғ айём кунларида сиз-
ларга сиҳат-саломатлик, узоқ
умр тилаймиз.
Қадрли ҳамшаҳарлар!
Барча фахрийларимизни,
азиз ҳамшаҳарларимизни Хо-
тира ва Қадрлаш куни билан
яна бир бор табриклайман!
Ҳаммангизнинг
хонадонла-
рингизга саломатлик, тинчлик
ва хотиржамлик тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз
ҳамиша мусаффо бўлсин!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!