JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Азиз номи қалбларда абадий яшайди

Азиз номи қалбларда абадий яшайди

07-05-2018 19:27 Navoiy shahri, Yangiliklar, Maqolalar

Ўзбекистон давлати. Унинг бугуни кечасидан
ҳам яхшироқдир, эртаси эса бугунидан ҳам порлоқ
ва истиқболли бўлади. Чиндан ҳам агар ўтмишга
назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон кечагина
қарамликдан озод бўлиб, ўзининг мустақил
тараққиёт йўлини танлаган ва бугун ҳам шу
йўлдан дадил одимлаётган мустақил давлатдир.
Албатта, ўз халқининг келажаги,
унинг эртанги кунини кўра олган, ўз
миллатини ёруғ ва бахтиёр кунларга
олиб чиқишга ҳаракат қилган Бирин-
чи Президентимиз Ислом Каримов-
дир.
Халқимиз ўтган йиллар давоми-
да давлатимизнинг Биринчи Прези-
денти Ислом Каримов раҳнамолиги
остида якдиллик билан шаҳар ва
қишлоқларимизда тенгсиз бунёд-
корликларни амалга оширди. У доно
раҳнамо сифатида мамлакатнинг энг
оғир ва мураккаб даврларида ўзбек
халқига етакчилик қилиб, уларни
нурли ва фаровон кунларга етказди.
Аслида истиқлол оҳанги юртимизда
янграмасдан олдиноқ Ислом
Каримов ўз халқини мушкулликлар
гирдобидан олиб чиқди. У ўз фа-
олияти давомида юртимизда мил-
латлараро тотувлик, динлараро бағрикенгликни
таъминлаш учун элга
бағрини очиб кирди, кенг кўламдаги
ислоҳотларни амалга оширди. Шу бо-
ис бугун республикамизнинг ҳар бир
гўшаси таниб бўлмас даражада замо-
навий қиёфа касб этди.
Албатта, бу йилги 9 май – Хотира
ва Қадрлаш кунида ҳам мустақиллигимизнинг
илк йилларида таҳликали
вазият ҳукм сурган бир вақтда мар-
донавор туриб, халқнинг дардини
теран англаган, ҳар бир соҳада тез-
корлик билан тўғри ечимлар топиб,
одамларни ўз ортидан эргаштира ол-
ган, уларни жипслаштириб, буюк иш-
ларга, эзгуликларга ундаган Истиқлол
меъмори Ислом Каримов номини ҳар
биримиз ҳурмат билан ёдга оламиз.
У кишининг оқилона сиёсати туфай-
ли она юртимиз тинчлиги барқарор,
тонглари осуда, кунлари нурли ва му-
аззам бўлди. Бугунги кунда Ислом
Каримовнинг изидан бориб, биз – ёш-
лар ҳам юрт тинчлигини асраб-авай-
лашни, унинг бахти учун курашишни,
осойишта кунларимизнинг қадрига
етишни ўргандик.
Ҳақиқатан ҳам биз истиқлол йил-
ларида эришилган барча ютуқларимизни
ҳақли равишда давлати-
мизнинг Биринчи Президенти номи
билан боғлаймиз. Буюк давлат раҳбари
ўзининг "Юксак маънавият –
енгилмас куч” асарида "Ҳар қандай
босқин ва истилоларга қарамасдан,
ҳар қандай оғир ва мураккаб шаро-
итда ҳам ота-боболаримиз ўзлигини
йўқотмасдан, маънавий ҳаёт мезон-
лари, одоб-ахлоқ қоидаларига амал
қилиб, комиллик сари интилиб яшага-
ни бугун ҳам барчамизга ибрат бўлиб,
куч-қувват бағишлаб келмоқда”, де-
ган эдилар. Унинг донолиги, ақлу за-
ковати, тенгсиз идроки билан юрти-
миз ривожланиб, мустақил, фаровон
ва озод ҳаётга қадам қўйди.
Бугун у киши гарчи орамизда
бўлмаса-да, порлоқ хотираси юраги-
миз тўрида мангу яшайди. Юртимиз-
да муҳтарам Президентимиз Шавкат
Мирзиёев ташаббуси билан пойтах-
тимиз ва бир неча вилоятларда Ис-
лом Каримов ҳайкали ва музейи бар-
по этилди. У киши дафн этилган жой
ободонлаштирилиб, зиёратгоҳ масканга
айлантирилди. Бир неча нуфуз-
ли билим юртлари, корхона ва таш-
килотлар ҳамда шаҳару кўчаларга
унинг номи берилди.
Жорий 2018 йилда И. Каримовнинг
табаррук 80 йиллигини халқимиз
кенг нишонлади. Шу муносабат би-
лан унинг янги нашр этилган бир
қатор асарлари китобхонлар омма-
сига тақдим этилди. Бундан ташқари,
турли таълим муассасаларида "Мил-
лат хазинасини бойитган мутафак-
кир”, "Қалбимизда мангу яшайсиз”
мавзуларида хотира кечалари бўлиб
ўтди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида
унинг сермазмун ҳаётини тарғиб
этиш мақсадида "Ўзбекистон давла-
ти асосчиси – Истиқлол меъмори”
мавзусида эссе ва мақолалар танлови,
"Буюк давлат ва сиёсат арбоби асар-
ларини ўрганамиз” мавзуида кўрик-
танловлар, давра суҳбатлари ҳамда
спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ўзбекистон тарихида ўзининг бу-
юк ишлари билан ёрқин из қолдирган
Ислом Каримов номи барчамизнинг
дилимизда мангу яшайди!
Қувончбек РАЗЗОҚОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!