JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3667-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-148-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Шаҳарда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3667-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-148-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури маъқулланганлиги;

Хотира ва Қадрлаш кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва нодавлат ташкилотларнинг биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг виждоний иши ва анъанавий бурчи деб белгиланганлиги;

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тадбирлари ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари вакилларини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий маросимларга темир йўл ёки автомобиль транспортида келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқариши билан боғлиқ ҳаражатлар, шунингдек, зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик ҳайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида – Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Шаҳарда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ, Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ишчи гуруҳ:

Дастурда назарда тутилган тадбирларни "Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, "Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида юқори савияда ўтказилишини ташкил этсин;

корхона, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг сифатли ўтказилишини таъминласин ва жойларга чиқиб, Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга амалий ёрдам кўрсатсин;

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тегишли корхона, ташкилот ва ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилсин ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва кўнглини кўтариш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифини ташкил этсин;

ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича маданий-маърифий ҳамда ватанпарварлик йўналишдаги тадбирлар ўтказилишини ташкил қилсин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир марталик пул мукофотини тантанали равишда топширилишини ташкиллаштирсин.

5. Шаҳар ҳокими ўринбосари (Муродуллаев), шаҳар мудофаа ишлари бўлими (Норманов), шаҳар Ички ишлар бўлими (Сидиқов), шаҳар маданият бўлими (Бабакулов), шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси (Хамидова), Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими (Ф.Самиев), "Нуроний” жамғармаси (Улуғбердиев), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (А.Пирназаров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши (Хакимов)лар билан биргаликда:

шаҳарда Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;

Иккинчи жаҳон уруши вақтида композициялар инсталляцияси, жумладан, уруш йиллари қўшиқ ва мусиқалари, дастурхон тузаш ва тегишли шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни ташкил этсинлар;

кўчалар ва майдонларни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безашни таъминласинлар.

6. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Сидиқов) тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминласин.

7. "Навоий-ЗИЁСИ” газетаси таҳририяти (Мирзаев) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Навоий шаҳар ҳокимиУ.Халилов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!