JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил
13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-137-сонли қарори ҳақида

Бизнесни юритишдаги ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг бозор ҳамда хуқуқий механизмларини мунтазам равишда изчил мустаҳкамлаб бориш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармонига мувофиқ:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Қ-137-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан: тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланганлиги;

2018 йил 1 июндан бошлаб тиббиётва фармацевтикафаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялардан ташқари, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган барча лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бериш тартиби жорий этилганлиги;

лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга хужжатларни беришга ваколатли органлар раҳбарлари амалдаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларнинг ушбу Фармон талабларига ўз вақтида мувофиқлаштирилиши учун шахсий масъулият юклатилганлиги;

шунингдек, қўйидагилар:

лицензияланадиган фаолият тури доирасида бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар)нинг аниқ рўйхати фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатилиши;

агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогари кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлилиги ва бунда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериш шарти белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вилоят ҳокимининг ушбу қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг:

2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилиш;

2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш;

2018 йил 1 июндан бошлаб фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш бўйича функцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига ўтказиш;

2018 йил 1 июндан бошлаб лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга хужжатларни бериш функциясини республика давлат бошқарув органларидан уларнинг ҳудудий бошқармаларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказиш;

2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлари қабул қилинганлиги;

ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармон
6-иловасига мувофиқ 2018 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга хужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг тегишли бандлари ижросини сифатли ва белгиланган муддатда таъминлашлари;

вилоят адлия бошқармаси (Бахронов), вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси (Мирзаев), Узбекистон Савдо-саноат палатасининг худудий бошқармаси (Шакаров) билан биргаликда апрель ойининг учинчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармони мазмун ва моҳиятини тушунтириш ҳамда амалда қўллаш масалалари бўйича худудий давлат бошқаруви органлари, шаҳар, туман ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида кенгайтирилган семинарлар ўтказилишини таъминлашлари юклатилганлиги инобатга олинсин.

4. "Навоий Зиёси” газетаси таҳририяти (Мирзаев)га ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими У.Халилов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!