JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий шаҳар ҳокимининг қарори

Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил
25 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги "Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳақида”ги Қ-156-сонли қарори тўғрисида

Уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиш мақсадида,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 25 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги "Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳақида”ги Қ-156-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини (кейинги ўринларда бир марталик акция деб юритилади) эълон қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

2019 йил 1 майга қадар:

а) мазкур Фармон қабул қилинган вақтга қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойга (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб юритилади) нисбатан мулк ҳуқуқи ушбу объектга ўз шахсий мулки каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилаётган шахсга қуйидаги шартлар асосида:

ушбу ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмаган бўлса;

ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини бузмаётган бўлса, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса эътироф этилиши, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайдиган аниқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;

б) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этиладиган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссиянинг тақдимномасига кўра туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан;

умумий мулк ҳуқуқи ҳақидаги фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларига амал қилиш шарти билан;

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик йиғим тўлангандан кейин амалга оширилиши;

в) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда мулкдорга у қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, ортиқча қисми Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 121-моддасида назарда тутилган жарима солинмасдан захира ерларига олиб қўйилиши;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жойларда Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия фаолиятида қонунийликнинг таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиши;

ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бир марталик характерга эгалиги ҳамда Фармоннинг 2-бандида кўрсатилган муддатдан кечиктирилмасдан амалга оширилиши;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бошқа ваколатли органларнинг мансабдор шахслари кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга йўл қўйганликлари учун шахсан жавобгар ҳисобланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вилоят ҳокимининг ушбу қарори билан:

шаҳар ва туман ҳокимликлари, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар:

судларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича даъво киритиш тўхтатиб турилишини, қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашган ер участкасида (участканинг бир қисмида) қурилган объектлар бундан мустасно;

судларнинг турар жой сифатида фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш тўғрисидаги кўриб чиқилаётган даъволар ҳамда ижро қилинмаган қарорлари бўйича белгиланган тартибда келишув битимлари тузилишини таъминлашлари юклатилганлиги инобатга олинсин.

4. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Қодиров), шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими 2019 йил 1 майга қадар ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулқ ҳуқуқи эътироф этиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин.

5. "Навоий Зиёси” газетаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари И.Қодиров, шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи зиммасига юклансин.

Шаҳар ҳокими У.Халилов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!