JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Унутилмас таассуротларга бой байрам

Унутилмас таассуротларга бой байрам

12-05-2018 13:28 Navoiy shahri, Yangiliklar

9 май куни эрта тонгдан вилоятимиз Хотира майдони ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди. Бу ерга Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов бошчилигида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, бугунги тинч ва осуда кунлар учун жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди. Тадбир давомида уруш ва меҳнат фахрийлари бир-бирлари билан дийдорлашиб, ёшлик йилларини эсладилар, бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиб яшашга даъват этдилар.

Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушида 70 мингдан ортиқ навоийлик­лар иштирок этган. Уларнинг 36 минг нафардан зиёдига она юртига қайтиб келиш насиб этмади. Кармана тумани ҳудудида жойлашган Хотира майдонидаги Хотира китобида 27 минг 500 нафардан ортиқ урушда шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган. Бугунги кунда вилоятда 51 нафар, Навоий шаҳрида 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлатимиз ва халқимизнинг доимий эътибори ва ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда. Президент фармонига кўра, уларга беш миллион сўмдан пул мукофоти ва давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

– Шу кунларга етказганига минг карра шукрона айтамиз, – дейди тадбирларда иштирок этган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нина Попова. – Бошимиздан кечирган уруш йиллари тарихда қолгани рост бўлсин. Бу йилги байрам арафасида давлатимизнинг жуда катта эътибори, ғамхўрлигидан баҳраманд бўлдик. Бунинг учун Президентимиздан миннатдормиз.

Шундан сўнг тадбирлар Навоий шаҳри марказидаги маданият ва истироҳат боғида давом эттирилди. У ерга таклиф этилган уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари Навоий шаҳар маданият ва истироҳат боғи ҳузурида ташкил этилган "Ҳарбий ватанпарварлик боғи”нинг очилиш маросимида иштирок этдилар. Унинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Қ .Турсунов нутқ сўзлади ва маросим иштирокчиларини қутлуғ байрам билан табриклади.

Ушбу боғда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳарбий қисмлари томонидан турли ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ташкил этилди. Фахрийлар ҳарбийлар ошхонасида тайёрланган таомлардан татиб кўрдилар. Бу ерда "Фарҳод” ва "Ширин” маданият саройлари ижодкорларининг уруш даври акс эттирилган театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилгани ҳамшаҳарларимизда ўзгача байрам шукуҳини уйғотди.

– Бугунги улуғ шодиёнани шаҳримиз аҳли кўтаринки руҳ ва юқори кайфият билан ўтказишди, – дейди "Матонат” маҳалласи фаоли, "Дўстлик” ордени соҳиби Марҳабо Полвонова. – Бу ерга невараларим билан келганман, улар уруш даврида айтилган куй-қўшиқлар ва рақсларни томоша қилишди. Бундан ташқари, ҳарбий қўшинларимизда ишлатилаётган ҳарбий техникаларни ҳам кўришди, қурол-аслаҳаларни ўз қўллари билан ушлаб, уни ишлатиш сирларини ҳам ўрганишди. Улар бу ерда юрт озодлиги учун жанг қилган уруш қатнашчиларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини ҳис этишди.

Шунингдек, боғдаги "Нуронийлар мас­кани”да Навоий вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳомий­­лигида Иккинчи жаҳон уруши қат­наш­чилари ва меҳнат фахрийлари ҳамда Афғон байналмилалчилари учун файзли байрам дастурхони ҳам ёзилди.

Ў. САНОҚУЛОВ,

ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!