JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Юксак эътибор ва эътиром намунаси

Юксак эътибор ва эътиром намунаси

15-05-2018 13:45 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳрида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда
Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг
73 йиллиги муносабати билан ҳудудда яшовчи уруш қатнашчиларига Президентимиз табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда уларга тилла соатлар топширилди.

Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов, шаҳар ҳокимининг биринчи ўрин­бо­са­ри А. Ражабов, давлат ва жамоат таш­ки­лот­лари вакиллари "Ҳаёт” ма­ҳал­­ласида яшовчи Ибрагим ота Исмоилов хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳ­бари номидан қим­матбаҳо совғани топширди.

– Байрам кунлари биз учун янада кўтаринки руҳда ўтди, – дейди отахон. – Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликдан бошим кўкка етди. Мен юртбошимизнинг байрам табригини тинглаб, совғасини олдим. Қалбим ҳаяжонга тўлди. Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ах­ло­қий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қў­ша­ёт­ган фахрийларни эъзозлаш, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг нишонланиши муносабати билан уруш қат­нашчилари қаторида менинг ҳам пул, тилла соат ҳамда музлаткич билан рағ­бат­лантирилганлигимдан қу­вончим и­чим­га сиғмайди. Юртимиз ҳамиша тинч-осойишта бўлиб, гуллаб-яшнайверсин.

Вилоят ҳокими "Мурувват” маҳал­ла­сида истиқомат қилувчи 94 ёшли уруш қатнашчиси Раҳима она Кильдияро­ва ҳамда вокзал ҳудудидаги "Оқсой” кў­ча­сида яшовчи Раҳим ота Эргашевлар ҳолидан ҳам хабар олиб, Юрт­боши­мизнинг байрам табригини ўқиб берди ва тилла соатни уларнинг қўлларига та­қиб қўйди. Шунингдек, давлат ва жамоат таш­килотлари вакиллари "Зарафшон” ма­ҳалласида яшовчи Александр Иванушкин ҳамда "Янгиариқ” маҳалласида ис­ти­қомат қилувчи Барака бобо Зарипов хонадонига ҳам келиб, қутлуғ кун билан таб­рикладилар. Уларга ҳам қимматбаҳо совға-саломлар тақдим этилиб,
Шавкат Мирзиёевнинг табриги ўқиб эшиттирилди.

Энг асосийси, шу Ватан бахти, шу юрт келажаги учун чеккан заҳматла­ри­ни бугунги авлод вакиллари ҳами­ша қадрлай билишларини мўъта­бар отахону онажонларимиз ҳар дақиқада ҳис этиб туришса, уларнинг қалблари ҳамиша шод ва хотиржам бўлади. Бу эса уларнинг умрларига умр қўшади.

Жаҳонгир ШАМСИДДИНОВ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!