JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Инсон манфаатлари – олий қадрият

Инсон манфаатлари – олий қадрият

16-05-2018 13:53 Navoiy shahri, Yangiliklar

АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Навоий шаҳар ҳокимлигига соғлиғини тиклаш ва даволаниш учун ёрдам сўраб келган фуқаро Наргиза Базарованинг мурожаати эътиборсиз қолдирилмади.

Унинг мурожаатига асосан, соғлиғини тиклаш ва қалқонсимон без ҳосиласида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг ҳисоб рақамига шаҳар ҳокимлиги ташаббуси асосида "Навоий стронг” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигидаги 968 минг 800 сўм маблағ ўтказиб берилди. Соғлиғи тикланаётган Н. Базарова кўрсатилган беминнат кўмакдан миннатдор.

Шу билан бирга Навоий шаҳрининг "Жанубий” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро, бемор Зебинисо Ойдиновага ҳам шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан моддий ёрдам кўрсатилди. Бунда "Жануб Навоий сервис” масъулияти чекланган жамият раҳбари Д. Махмудов ҳомийлиги асосида З. Ойдиновага 1 миллион сўм пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси етказиб берилгани унга кўтаринки кайфият бахш этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Навоий шаҳар ҳокимлиги қошида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари, шунингдек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўз бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий шаҳар Кенгаши масъул мутасаддилари ҳамкорлигида ҳудуддаги 70 нафар кам таъминланган оилалар вакилларига замонавий русумдаги газ плиталари топширилди.

Рухшона ПАРМОНОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!