JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Янги мажмуа ишга тушди

22-05-2018 09:43 Navoiy shahri, Yangiliklar

Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.

Кармана туманининг "Арғун" маҳалла­си­да фаолият юритиб ке­лаётган "Tiramisu" оилавий корхонаси ўз маб­лағи ва "Мик­­­рокредитбанк"нинг 190 мил­лион сўм кредити ҳи­со­би­га икки қаватли "Shirin diyor" қан­долат маска­нини иш­га ту­ширди. Бинода ширинлик маҳ­сулот­лари ишлаб чиқа­рувчи иккита цех, дўкон ва ўқув мар­кази фаолият юритмоқда. Хитойдан келтирилган замона­вий техно­логиялар бир кеча-кундузда 700 кило­граммгача бўл­ган 70 турдаги маҳсулот иш­лаб чиқариш қувватига эга.

— Тайёр маҳсулот Навоий ва Самар­қанд вилоятидаги бо­зор­лар, супермар­кет­ларга топ­ширилмоқда, — дейди кор­хона раҳбари М. Ярмуҳам­ме­дова. — Ўтган бир ойда 400 миллион сўмлик ширмой кул­­чалар, ёғли па­тир, торт, қуритилган мевалардан тайёр­лан­ган ши­рин­ликлар буюрт­ма­чиларга етказиб берилди. 2005 йилда 5 нафар коллеж бити­рувчиси билан иш бош­лаган бўл­сак, бугунга келиб ходим­лар сони 25 на­фарга етди. Ўқув марказида 20 нафар хотин-қизга ширинлик тайёр­лаш сир­ларини ўргатмоқ­да­миз. Айни кунда корхонада қо­липли нон ишлаб чиқариш учун ускуна­ларга буюртма берил­ган. Мақ­садимиз, янги техно­логиялар кел­ти­риб маҳсулот тури ва иш­лаб чиқариш ҳаж­мини кў­пайти­ришдан иборат. Бу кор­хонада яна 5 та иш ўрни яра­тиш имконини беради.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, туманда жорий йил­нинг ўтган даврида 110 нафар хотин-қизга тад­биркорлик учун 5 миллиард 670 миллион сўм кре­дит ажратилиб, натижада 35 та янги иш ўрни яратилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!