JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

22-05-2018 09:45 Navoiy shahri, Yangiliklar

"Халқаро оила куни" муносабати билан "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бош­қар­маси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан "Мустаҳкам оила ҳафталиги" ўтказилди.

Мазкур ҳафталик давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила­­ларни қўллаб-қувватлаш, намунали оилаларни моддий ва маъ­навий рағбат­ланти­риш­га алоҳида эътибор қа­ра­тилди. Шунинг­дек, оилалар мус­таҳкамлигини таъминлаш масаласида  ҳам қа­тор хайрли ишлар амалга оширилди. Ху­сусан, Навоий шаҳ­ри, Нурота ва Ко­нимех туманлари­дан келган муро­жаат­лар бўйича турли оила­вий келишмовчиликлар бар­та­раф этилди.

Бундан ташқари, томдилик Бегенов­лар ва Учқудуқ ту­ма­нининг "Айтим" ма­ҳалла­сида яшовчи Султонов­лар оила­сига никоҳ гувоҳномаси тан­та­нали равишда топширилди. Маро­сим­лар­да узоқ йиллар даво­ми­да биргаликда яшаб, иб­ратли ҳаёт кечирган нуро­ний­лар бахт остонасида турган бу ёшларга оила муқаддаслиги, унинг мустаҳкамлигини ас­раб-авайлаш лозимлигини уқтирдилар.

Дарҳақиқат, оилада соғлом му­ҳитни юзага келтиришда ёши улуғ инсонларнинг ҳаётий тажрибаси муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, кекса­лари­миздан ўрнак олиб, улар­нинг ўзига хос оилавий са­боқларини тарғиб қилиш мақ­садида "Ибратли оила", "Энг фаол китобхон оила" каби кў­рик-танловлар ҳам ташкил қи­лингани эътирофга лойиқ.

— Бугунги кунда кўпайиб бораётган оилавий ажрим­ларнинг ол­­дини олишда барчамиз бирдек масъулмиз, — дей­ди тадбир ишти­рокчиларидан бири, Зарафшон шаҳридаги "Кон­чилар" маҳалласида яшов­чи Р. Ашуров. — Фар­занд­ларимиз онгига миллий қад­риятларимизнинг мо­ҳия­тини тўғри синг­дира олсак, тар­бия масаласида ота-она­нинг ўр­нини аниқ ту­шун­тир­сак, кел­гусида ўз кўзлаган мақ­са­ди­мизга эришамиз.

Мазкур ҳафталик давомида тадбирлар ва иштирокчи­лар­нинг сони эмас, балки тар­ғиботларнинг таъсирчанлиги ҳамда кути­лаётган натижанинг юқори бўлиши эътибор мар­ка­зида бўлди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!