JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди

Ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди

Унда шаҳардаги 92 та корхоналар, ташкилот ва муассасалар ўзларининг 218 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ишсиз, иш билан банд бўлмаган кишилар, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари, хотин- қизлар, ёшлар, кам таъминланган оилалар аъзолари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркада 120 нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган шундай фуқаролар иштирок этди.

Тадбирлар доирасида турли корхона ва ташкилотлар мутахассислари ўз ташкилотларидаги шарт-шароитлар, у ердаги меҳнат жараёнлари, ишчилар учун яратилган имконият ва қулайликлар билан иш излаб келган фуқароларни таништириб боришди.

– Мен бир неча йиллардан буён ишсиз эдим, – дейди ярмарка иштирокчиси Садоқат Муҳаммадиева. – Мактаб ёшидаги болалар тарбияси билан шуғулланишга жуда қизиқаман. Шу сабабли бугунги ярмаркада боғчалардаги бўш турган иш ўринлари билан қизиқиб, улар билан танишиб чиқдим. Мен бу ерда 27-мактабгача таълим муассасасига логопед вазифасига ишга қабул қилиндим. Энди ўз севган касбим бўйича ишлайдиган бўлдим.

Ярмаркада 27 нафар фуқароларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 18 нафар хотин-қизлар эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

"Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тижорат банклари томонидан 3 нафар фуқароларга имтиёзли микрокредитлар ажратилиб, бандлиги таъминланди.

– Конституциямизда кафолатлаб қўйилганидек, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ва адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга, – дейди ҳамшаҳримиз Шуҳрат Пўлатов. – Бугунги ярмаркада мен ҳам ўз меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда бўш иш ўринлари билан танишдим. Ниҳоят шаҳримиздаги 8-умумтаълим мактабига ишга қабул қилиндим. Бундан жуда хурсандман.

Ярмарка давомида ташкилотчилар иштирокчиларга ўз касбини ўзгартирмоқчи бўлган 56 нафар ишсиз фуқароларни Тошкент шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқитиш учун юбориш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини янада кўпроқ ташкил этиш ҳамда меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатларини беришди.

Юлдуз ҲОДИЕВА,

НДКИ ҳузуридаги академик лицей ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!