JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Депутатлар халқ ичига кириб бормоқда

Депутатлар халқ ичига кириб бормоқда

28-05-2018 16:13 Navoiy shahri, Yangiliklar, E`lonlar

Жойларда оддий халқнинг муаммоларини тинглаб, уларга яхши ҳаёт кечиришлари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳолига мавжуд муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг ҳам дастурий режаларига киритилгани юқоридаги фикрларимизни яна бир бор тасдиқдайди.

Ушбу эзгу мақсадларда май ойида 6 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, 30 нафар халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутатлари Навоий шаҳар сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар масъул мутасаддилари ҳамда маҳаллалар раислари билан биргаликда шаҳримиз маҳаллаларидаги аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, жойларда уйма-уй юриб, одамлар хонадонларида мулоқотлар ўтказмоқда.

Жумладан, Козим Тожиев, Фарҳод Қувватов, Аҳад Аҳмедов, Зафар Султонов сингари қатор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутатлари маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганишиб, улар билан учрашув, мулоқотлар ўтказиб, республикамизда қабул қилинган янги қонун, қарор ва фармонларнинг жойлардаги ижросини, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг бугунги фаолиятини яқиндан ўрганишаяпти.

– Шундай учрашувлардан бири Навоий шаҳридаги Абдулла Қодирий номли вилоят ахборот-кутубхона маркази биносида бўлиб ўтди, – дейди халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутати Каримжон Бабажанов. – Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Қувватов "Гулзор”, "Мустақиллик” ва "Турон” маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди. Қизғин мулоқотлар давомида фуқаролар ўз ҳудудларидаги йўлларни, кўп қаватли уйларни, уларнинг атрофини, сув қувурларини таъмирлаш, дорихоналардаги нархларни барқарорлаштириш, бандлик, тижорат банкларидан кредитлар олиш, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ўз муаммоларини ҳал этиш юзасидан депутатларга мурожаат этишди. Шу аснода улар ҳам қайси соҳада бўлмасин, ўз меҳнат фаолияти билан вилоятимиз, шаҳримиз равнақига ҳисса қўшиш ниятида эканликларини билдириб ўтишди. Бу эса турли соҳалардаги раҳбар ходимларни, халқ вакили бўлган депутатларни оддий аҳоли орасига тобора кенгроқ кириб боришларида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, бу йиғилишда "Мустақиллик” маҳалласи фаоллари МФЙнинг ўз турар биноси йўқлигини айтиб, янги бино қурилишида амалий ёрдам сўраган бўлса, фуқаро Г. Фармонова ёшлар учун янги хусусий ўқув маркази ташкил этиш ниятида шаҳар ҳудудидан ер-жой олиши лозимлигини, И. Ходжамқулова ўғлини ишга жойлаштириш, "Мустақиллик” маҳалласидан Ш. Жумаев кўп қаватли уйлар олдидаги ички йўллар таъмирталаб бўлиб қолганлигини ҳамда дорихоналардаги нархларнинг ошганлигини айтиб, уни назорат қилиш масалалари, тадбиркор Ф. Қаршиева эса иссиқхона қуриш учун банкдан кредит олиш юзасидан саволлар билан мурожаат этишди.

– 10 кун давомида барча маҳаллаларда ўтказилган шундай мулоқот ва суҳбатларда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, бандлик, кредит олиш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш, ногиронларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоларни ижобий ҳал этилишига эришилди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Қувватов. – Одамлар нафақат ўзларини қийнаётган масалаларни кўтариб чиқмоқда, балки уларнинг ечими юзасидан ўз таклифларини ҳам беришмоқда. Бу уларнинг давлат ва жамият тараққиётига дахлдорлик туйғуси ортиб, сиёсий ҳуқуқий билим ва тафаккур олами ҳам замонга ҳамоҳанг тарзда юксалиб бораётганлигини кўрсатади. Демак, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, ёшларимиз бахту камоли учун қайғуриб яшашимиз, меҳнат қилишимиз ва фақат олға интилишимиз зарур.

Азиз ҳамшаҳарлар! Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутатлари ўн кун давомида жойларда халқ билан мана шундай учрашув, мулоқот ва давлат суҳбатларини ўтказиши кўзда тутилган ва бу давом этмоқда. Сиз ҳам ушбу учрашувларда фаол иштирок этишингиз ва ўзингизни қийнаётган ҳаётий муаммолар юзасидан мурожаат этиб, саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Раъно РАББИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!