JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Унутилмас ва қувончли онлар

Унутилмас ва қувончли онлар

05-06-2018 15:01 Navoiy shahri, Yangiliklar

"Навоий зиёси” газетаси таҳририяти "Ватан нимадан бошланади?” грант лойиҳаси доирасида Кармана тумани 25-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари ўртасида икки кун давомида спортнинг футбол, шахмат, шашка турлари мусобақаси ҳамда тасвирий санъат бўйича танлов ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди грант маблағи ҳисобидан "Навоий зиёси” таҳририяти ушбу мактаб ўқувчиларига спорт жиҳозлари ҳамда кийимларини тақдим этди. Айниқса, ушбу мусобақада моҳир спортчи, Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон рекордчиси, "Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Ҳусниддин Норбековнинг иштироки ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Бундай эътибор ва ғамхўрликдан уларнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Ўқувчи ёшлар тақдим этилган спорт либосларини кийиб, майдонда саф тортишди.

Мураббий ишораси билан, мактаб-интернатнинг ҳаваскор спортчиларидан иборат "Пахтакор” ва "Бунёдкор” жамоалари мусобақани бошлашди. Ўзаро турли қўл ҳаракатлари ва имоишоралар билан бир-бирини тушунадиган болалар майдонда қизиқарли ўйин намойиш этишди.

Муросасиз кечган мусобақа натижаларига кўра, "Пахтакор” жамоаси футболчилари "Бунёдкор” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди. Ўзаро аҳиллик ва қатъият билан тўп сурган "Пахтакор” жамоаси шодлигининг чеки йўқ эди. Муҳриддин Намозов ўз жамоасининг ғолиблигини мустаҳкамлаб, 4-голни киритди. У бугун жамоаси ишончини оқлади ва спортнинг бу турида тенгсиз эканлигини исботлади. – Тақдим этилган ушбу спорт анжомлари ва кийимлари ўқувчиларни ҳам, бизларни ҳам бирдек шод этди, – дейди мактаб-интернат директори Азим Жумаев. – Бундай эътибор ва ғамхўрликка фақат ғалабалар билан жавоб қайтарамиз. Бугунги мусобақа эшитиш имконияти чекланган ўқувчиларимизнинг спорт борасида маҳоратли эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Шахмат ва шашка мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди. Ўқувчилар тўгарак машғулоти давомида устозидан ўрганганларини ўйинда синовдан ўтказишди. Доналарни ишонч билан сураётган ўқувчиларнинг кўзида ғалабага бўлган ишонч учқунлари порларди. Иштирокчиларнинг бор диққати ўйинга қаратилган бўлиб, шахмат-шашка доскаларидан кўз узишмас эди.

Мусобақа якунига кўра, Азиза Очилова, Феруза Сайфиддинова, Жавоҳир Жўрақулов каби ўқувчилар шашка мусобақасида ғолибликка муносиб деб топилди. Шахмат мусобақасида эса, Камрон Ҳайдаров, Нозима Нурматова ва Ҳумоюн Авазовлар тўгарак аъзолари орасида маҳоратли эканлигини яна бир бор исботлашди.

Мактаб директори А. Жумаев ҳамда спорт устаси Ҳ. Норбековлар ғолибларни қутлаб, уларга кубок ва медалларни топширди. – Кубокни шахсан Ҳусниддин Норбековнинг қўлидан олганимдан бахтиёрман, – дейди ўз ҳисларини имоишоралар орқали тушунтирган Асилбек Санақулов. – Бугун менинг яна бир катта орзуйим амалга ошди, десам ҳам бўлади. Иккинчи куни мактабда ўтказилган расмлар танлови ҳам кўтаринки кай- фиятда ташкил этилди. Айниқса, ғолибликни қўлга киритиб, ранг-баранг китоблар жамланмасини олган мактабнинг иқтидорли ўқувчилари Шоҳсанам Абдумўминова, Зуҳра Мирзоҳидова ва Камронбек Ҳайдаровларнинг қувончини сўз билан ифодалаш қийин.

Турли лойиҳалар доирасида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ўқувчиларда спортга бўлган меҳрнинг, Ватанга бўлган муҳаббатнинг кучайишида, бўш вақтни мазмунли ўтказишларида, зарарли одат ва иллатлардан йироқ бўлишида катта аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, қизғин кечган мусобақалар мактаб ёшлари учун унутилмас ва қувончли онларни ҳадя этди.

Садоқат ЖЎРАЕВА,
25-ихтисослаштирилган
мактаб-интернат
ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!