JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Азиз юртнинг бахтиёр фарзандлари

Азиз юртнинг бахтиёр фарзандлари

05-06-2018 15:44 Navoiy shahri, Yangiliklar

Болалар бизнинг эртанги кунимиз эгалари, умид юлдузимиз, ҳаётимиз мазмуни, тўкис бахтимиз ва шодлигимиздир. Бахтиёр оилаларда ота-оналар эъзозу ардоғида униб-ўсаётган ўғил-қизларимиз кези келганда маҳалламиз, шаҳримиз ва жонажон республикамизнинг ҳам ардоқли фарзанди сифатида эъзозланади.

Бугунги кунда болаларни ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ҳар томонлама соғлом, бахтиёр ўсиб-улғайишлари, таълим олиши, тиббий хизматдан фойдаланиши, истеъдодларини намоён этишлари учун барча қулай имкониятлар яратилган. Энг қувонарлиси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ушбу шарт-шароитларнинг қонуний асослари мустаҳкамлаб қўйилган. Мамлакатимизда 2008 йил 7 январда "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул
қилинди. Бу ҳужжат миллий қонунчиликда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қонун орқали БМТ Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларида назарда тутилган бола ҳуқуқларининг асосий ва қўшимча кафолатлари ҳам мустаҳкамлаб қўйилди.
Шунингдек, республикамизда ўтган вақт давомида маълум йилларнинг "Соғлом авлод йили”, "Оналар ва болалар йили” ва шу каби кўплаб номлар билан аталиб, ушбу йиллар давлат дастурлари доирасида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ўғил-қизларнинг жисмоний соғлом, маънавий етук бўлиб улғайишлари йўлида бир қатор хайрли ишлар
амалга оширилди. Дарҳақиқат, болажон ўзбек халқи ўз фарзанди бахту иқболи, унинг бекаму кўст яшаши, соғлиги учун барча имкониятларни яратиб беришга қодир миллатдир. Президентимизнинг "Соғлом авлодни тарбиялаш буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир”, деган ибратли сўзлари ҳам болажон халқимизнинг орзу-мақсадларига ҳамоҳанг тарзда мамлакатимизнинг истиқболдаги бош мақсадини белгилаб берди.
Умуман олганда, юртимизда хусусий ва давлат тасарруфидаги замонавий мактабгача таълим муассасалари, фанлар
чуқурлаштириб ўтиладиган ихтисослаштирилган мактаблар, "Баркамол авлод” болалар марказлари, бир-биридан
кўркам тарзда қуриб фойдаланишга топширилган маданият ва истироҳат боғлари, минглаб санъат ва спорт мактаблари, таълим муассасалари қошида фаолият кўрсатаётган фан ва спорт тўгараклари – буларнинг барча-барчаси она Ўзбекистонимизнинг истиқболи бўлган, эркатой ва қувноқ, бахтиёр ва беармон фарзандлари учун яратилган имкониятлар маҳсулидир. Ўғил-қизларимиз ҳам ўзлари учун яратилган улкан имкониятлардан фойдаланиб, мислсиз муваффақиятларни қўлга киритиб келишмоқда. Бахтиёр болажонлар, эртанги кунимиз эгалари, суянчимиз, ишончимиз ва фахримиздир.

Дилшода ХОДЖАМОВА,
"Қизилқумцемент”
АЖ ишчиси,
Дилафрўз ДЖУРАЕВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!