JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Рамазон ойининг эзгу амаллари

Рамазон ойининг эзгу амаллари

09-06-2018 15:47 Navoiy shahri, Yangiliklar

Муқаддас динимиз ва унинг инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва барча улуғ хулқларни ўзида мужассамлаштирган таълимотларига амал қилиш қонун билан кафолатлаб қўйилди. Бугунги кунда туман ва шаҳарлар, вилоятлар ҳамда республика миқёсида Қуръон тиловати мусобақаларининг ташкил қилинганлиги бунинг яна бир исботидир.

Рўза инсонни ҳалол-пок­лик­ка даъват этади, унинг қалбини ғуборлардан тозалайди. Рамазони шариф тоат-ибодат, қут-барака, бахт-саодат ойидир. Шунинг билан бирга бу ойда гуноҳлар ювилажак, тавба-тазаррулар, чин ихлос ва эътиқод ила қилинган дуолар мустажоб бўлиб, қалблар таскин топажак. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза мен учундир ва унинг мукофотини ўзим берурман”, деди. Қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳ­шдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан урушмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин. Рўзадор киши оғзининг ҳиди Аллоҳ­­нинг наздида мушк-анбарнинг ҳидидан хушбўй­роқ­­­дир. Рўзадорга икки хурсандчилик бор. Бири – ифтор вақ­тида, иккинчиси – Парвардигорга йўлиққанида” – дедилар.

Бу ой Парвардигори оламнинг абадий туганмас неъмати бўлмиш жаннатига етишишимиз учун берилган улкан бир неъматдир. Рамазон ойида рўза тутишлик ихтиёрийдир. Рамазон – бу ўз-ўзини назорат қилиш ва тарбиялаш ойидир. Ислом шариати озуқани чекламайди (яъни, фақат оқсил, углевод, сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш). Саҳар вақтида енгил нонушта қилинади, ифтор вақтида бирор ширинлик, масалан, хурмо, мевалар, шарбатлар билан оғиз очилади. Бу эса кейинроқ истеъмол қилинадиган кучли овқат пайдо қиладиган гипоглиценлардан фориғ бўлишга олиб келади.

Ифтордан кейин озуқадаги моддалар алмашинувига ёрдам берувчи қўшимча намоз (таровеҳ) ўқилади. Калорияларни сарҳисоб қилиш ёрдамида Таровеҳ намозида тахминан 200 калория энергия емирилиши ҳисобланган. Шу билан бирга Рамазон ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш машқи ҳамдир. Чекувчилар, ширинхўрлар, кофени севувчилар учун бу одатларни камайтириш йўлида яхши машқ ҳисобланади, албатта. Рамазондан кейин ҳам буни давом эттиришни умид қилиш керак. Мусулмонлар рўзада руҳий натижа яхшиланишига гувоҳлик беришган. Улар Рамазон хотиржамлик ва тинчлик ҳиссиётини беришини айтишади.

Пайғамбар соллаллоҳу алай­ҳи васаллам айтади: "Би­рор­­тангиз рўза тутаётган экансиз, асло лоф ва ёмон сўз­ла­манг, бақириб-чақирманг ҳам. Борди-ю, биров уни сўкса ёки бўлмаса у билан ғавғо қилмоқчи бўлса, унга "Мен рўзадорман” десину сўз айтмасин”. Шунингдек, Рамазон ойида бировга душманлик қилиш энг кичик қийматда бўлади. Бу ойда мусулмонларнинг қўрқуви жиноятларнинг кескин камайишига олиб келади. Ислом шариатига кўра, балоғатга етмаган, касал кишилар, сафардагилар, ҳайз кўрган ёки эмизикли аёллар рўза тутишликдан озод қилинадилар. Рўзадорлар эса фақат еб-ичишдан тийилмай, балки ёмон одатлардан, чекиш, жинсий алоқа қилишдан ҳам тийилишлари зарур. Рамазон ойида кўпгина савобли ишларни қилиш, ибодатни кўпайтириш, Қуръон тиловат қилиш, эҳсонларни кўпай­тириш тавсия этилади. Пай­ғам­баримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар: "Кимки Рамазон ойида рўзанинг фарзлигига ишонган ва Аллоҳ таолонинг розилигини истаган ҳолда рўза тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”. (Бухорий ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мар­ҳамат қиладилар: "Бу ой шундай ойки, биринчи ўн кунлиги раҳмат, иккинчи ўн кунлиги маърифат ва учинчи ўн кунлиги эса дўзахдан нажотдир”. Аллоҳнинг раҳмати тушган қалб эгаси Ҳақдан адашмайди, дунёнинг зеб-зийнатлари ва ҳо-ю, ҳавасларига алданмайди, ҳақиқатга хиёнат қилмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг раҳмати ёғилган оила эса албатта, барокотли ва файзли бўлади, унда меҳр-муҳаббат, ўзаро вафодорлик ҳукмронлик қилади.

Тоҳир РЎЗИЕВ,

Навоий вилоят
бош имом-хатиби.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!