JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Дабдабали тўй бахт  кафолати эмас

Дабдабали тўй бахт  кафолати эмас

09-06-2018 15:49 Navoiy shahri, Yangiliklar

Аммо шунга қарамасдан, айрим оилалар ҳали ҳам дабдабали тўйларни ўтказишни давом эттирмоқда. Бугун сир эмас, ҳаётимизда кўпайиб бораётган оилавий можаролар, ажралишлар, қудалар ўртасидаги низолар сабаблари ҳам аксарият ҳолларда худди шу нарсага бориб тақалади. Энг ёмони, айрим пул топиб, ақл топмаган, маънавий савияси паст кимсалар тўй-ҳашамлар, маъракаларни ўтказиш бўйича мусобақа ўйнаб, турли-туман янги одатларни ўйлаб топди. Буларни эшитиб, баъзан одам ҳайратдан ёқасини ушлаб қо­лади.

Аҳолининг аксарият қисми орасида кўп сонли меҳмонлар таклиф этилиши – бу сахийлик ва обрў белгиси, деган фикр шаклланган. Натижада оилалар бундай "анъаналар”га мос бўлиш учун даромадларига яраша эмас, балки қарз олиб бўлса-да, тўйга катта сарф-харажат қилмоқда. Тўйларни бу тарзда ўтказган оилалар бир неча йиллар давомида қарз тўлаб қийналиб яшамоқда.

Шу йил 4 март куни вилоятимизнинг Хатирчи туманида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари тўй-маросимлар масаласига яна тўхталиб ўтди. Маърузада энди тўйлар кўпи билан 150 кишига, ош 200 кишига бўлиши, ортиқча манманликка берилиб, одамларнинг ғашини келти­раётганлигимиз таъкидланди. Шу масалада Сенатнинг қарори чиқиши ҳам айтиб ўтил­ди. Бу эса ҳаммамизнинг кўнг­лимиздаги гап бўлди. Би­роқ "Ҳозирги вақтда тўй қилишнинг ўзи бўлмайди. Ҳам­ма­мизга ҳам яхши бўлди. Мана бўлар экан-ку” деймиз-у, шунга амал қилмаймиз. "Кўп­нинг тўйини еб юрибман, ўзим ҳам бошқаларга "ҳақ” беришим керак” деган важ, баҳона шундай оқибатларга олиб келаяпти.

Кўп йиллар давомида емай-ичмай тўплаган катта маб­лағларимизни уч-тўрт соатда ўтиб кетадиган тўй маросимига сарфлаб юбораётганлигимиз, дастурхонга келган одамларнинг аксарият қисмини ўзимиз ҳам танимаслигимиз жуда ачинарли ҳолат. Шунинг ўрнига, оқилона тарзда тўй ўтказиб, тежалган маблағни оила саломатлиги ва фаровонлиги, болалар таълим-тарбиясига сарфлаш мумкин-ку.

Яна бир масала, одамлар орасида тўй ва маъракаларга иш­­тирок этиш маданиятини ҳам шакллантириш зарур. Бу­гунги тўйларда таклиф этилган ҳам, таклиф этилмаган ҳам бориши одатга айланган. Бир қа­рин­доши ёки оғай­ни­сининг тўйига ўзи билан бирга тўртта ше­ригини ҳам олиб борадиганлар тўй эгасини ортиқча ташвиш ва харажатга қўяёт­ган­лигини ҳеч ўйламайди. Аслида тўйда зиёфат учун эмас, яқин­ла­рининг яхши-ёмон кунида кўнг­лини кўтариб, ёнида туриш мақсадида иштирок этилади.

Келинглар, бугундан бошлаб муҳ­тарам Президентимизнинг фикр-му­лоҳазаларидан келиб чи­қ­­­иб, тўйларни ихчам, дабда­басиз ўтказишни аввало, ҳар биримиз ўзимиздан бошлайлик. Оилаларнинг мод­­дий аҳволини оғир­лаш­ти­ра­диган, улар турмушини издан чи­­­қарадиган бундай нохуш ҳо­латларга барҳам бериш, тўй маросимлари, оилавий тантаналар ва маъракаларни ўтка­зиш­да ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишда элга ўрнак бўлайлик. Шундагина оиламиз мустаҳкам, турмушимиз обод, фарзандларимиз соғлом, давлатимиз эса бой бўлади.

Файёзжон САМИЕВ,

Навоий шаҳар
Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!