JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Балиқчилик тармоғи ривожланмоқда

Балиқчилик тармоғи ривожланмоқда

09-06-2018 15:52 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ушбу соҳада анчагина тажриба тўплаган ҳамшаҳримиз Баҳодир Фаттоев 2004 йилдаёқ балиқчилик билан шуғулланар эди. Ўтган вақт давомида у "Само” фермер хўжалигини ташкил этиб, Айдар–Арнасой кўли атрофида балиқчиликни ташкил этди.

Мазкур соҳа сир-асрор­ла­рини яхши ўзлаштириб олган фермер хўжалиги раҳбари 2018 йилдан бошлаб интенсив ҳовузлар ташкил этиб, балиқ кўпайтиришни йўлга қўйди.

– 2017 йилда бизга банкдан 250 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди, – дейди Б. Фаттоев. – Шу маблағ ҳисобига Навоий шаҳрининг "Ишчилар” қўрғонида 24 сотих жой олиб, у ерда интенсив ҳовуз, балиқни сақлаш омборхонаси ҳамда уни қайта ишлаш цехи биносини қурдик. Эндиликда тадбиркорлик ишимизни давом эттириш учун банкдан яна 1 миллиард сўм миқдорида кредит олаяпмиз. Истиқболли лойиҳа дастурига киритилган фаолиятимизни янада ривожлантириб, кенгайтириб, бошқа вилоятлардан балиқ чавоқларини олиб келамиз. Африка лаққа балиқларини етиштирамиз. Бу иқлимга тез мослашувчан, сув танқислигига ҳам чидамли ва тез кўпаядиган балиқ турларига киради. Унинг ҳар бири тўлиқ етилганда вазни 3 килограммгача етади. Бугунги кунда хўжалигимизда 12 нафар киши меҳнат қилиб келаяпти. Улар балиқ турларини кўпайтириш ва чавоқларини етиштириш билан бирга уларни парвариш қилиш, тозалаш, қуритиш, қайта ишлаш билан шуғулланади. Келгусида корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошласа, ишчиларимиз сонини 15 нафарга етказиш ниятидамиз.

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 6 ап­­­рел­да "Балиқчилик тар­мо­ғи­­­ни жадал ривожлантиришга доир қў­шим­ча чора-тадбирлар тўғ­ри­си­да”ги Қарори эълон қи­линган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақса­дида республикамизда бу борада қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинаяпти. "Ба­лиқ ишлаб чиқарувчи” эркин иқ­тисодий зонасини ташкил этиш, балиқ етиштиришга мўлжалланган сунъий ҳавза­ларни кўпайтириш, ушбу хўжаликлар учун юқори сифатли озуқаларни ишлаб чиқариш ишлари жадал олиб борилаяпти. Албатта, бу ўз навбатида ушбу ҳавзаларда наслли балиқ чавоқларини яратиш, мамлакатимиз аҳолисининг ушбу маҳсулотларга бўл­ган эҳтиёжларини қаноат­лан­тириш баробарида уларни чет давлатларга экспорт қилиш имкониятларини ҳам кенгайтиради.

Ўз олдига янги мақсадларни қўйган тадбиркор Б. Фаттоев келгусида замонавий ин­тенсив ҳовузда Африка лаққа балиқларини кўплаб миқ­дорда етиштиришни, ушбу маҳсулотларни сифатли ҳо­лат­да сақлайдиган Германияда ишлаб чиқарилган музлат­кичларни ҳам олиб келиб ўрна­тишни режалаштирмоқда. Бу эса маҳсулот сифатини йў­қот­масдан буюртмачилар­га етказиб бериш имкониятини беради. Шунингдек, у ўзи ташкил этган корхона олдида аҳолига хизмат кўрсатувчи янги ошхона ҳам ташкил этиб, шу ернинг ўзида балиқ маҳсулотидан турли таомлар пишириб, мижозларга тортиқ қилишни ҳам келажакдаги режалари қаторига киритиб қўйган.

Тадбиркорнинг ушбу саъй-ҳаракатлари вило­ятимизда ба­лиқ­чилик тармо­ғи­ни ривожлантиришга ва хал­қимиз дастурхонини ба­лиқ маҳ­су­лотлари билан тўл­ди­ришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Раъно РАББИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!