JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ёзги таътил мароқли ўтади

Ёзги таътил мароқли ўтади

09-06-2018 15:54 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бундай пайтда улар албатта, фарзандларини ёзги ором­гоҳ­ларга юбориш­ни маъқул кўришади. Чунки ором­гоҳларда болалар нафақат ўйнаб-ку­лиш­­лари, балки спорт билан шуғул­ланиши, ҳунар ўр­га­ниши ҳамда мактабда эгаллаган билимларини мус­таҳкамлаб олиши мумкин.

Куни кеча Навоий шаҳ­ри­даги 17-умумтаълим мак­табида ташкил этилган "Нафосат” ёзги ором­гоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда ота-оналар, болалар, шаҳар маданият бў­лими ходимлари, "Чинор”, "Ватан”, "Кимёгар” ма­ҳал­ла­лари фаоллари ҳамда ом­мавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– Оромгоҳимиз биринчи мавсумда ижтимоий ҳи­мо­яга муҳ­тож оилаларнинг 50 нафар фарзандларини бағрига олди, – дейди оромгоҳ раҳбарининг ўрин­­босари Муаззам Исма­това. – Раҳбаримиз Усмон Йўлдошев бошчилигида болаларни икки гу­руҳ­га бўлганмиз. Би­ринчи "Қал­дир­ғоч” гуру­ҳи­миз бош­лан­ғич синф ўқувчиларидан ташкил топган. "Бойчечак” гуруҳи тар­бия­ла­н­увчилари эса уларга нисбатан юқори синф ўқувчилари. Бола­лар­ни икки маҳал овқат­лан­ти­ришни йўлга қўй­ганмиз.

Оромгоҳга шаҳардаги 11-,
12-давлат ихтисослаш­ти­рилган умумтаълим мак­таби, 7- ва 17-умумий ўрта­таъ­лим мактабларининг ўқув­­­чи­лари қа­бул қил­инган бў­либ, улар бу ерда ташкил этилган мусиқа, расм, шахмат-шашка, рус ва инглиз тил­­лари ҳамда математика тўгаракларига жалб қи­линган.

Бундан ташқари, режа асосида бу ерда турли спорт му­собақалари, кўн­ги­лочар ўйинлар ташкил этилиб турилади.

– Бугун тарбияланувчиларимизни Кармана туманидаги Мир Саид Баҳ­ром маҳалласида янги ишга тушган "Янги авлод” кўнгилочар боғига олиб бормоқчимиз, – дейди оромгоҳ раҳбари Усмон Юлдошев. – Келгуси ҳафтада эса шаҳримиздаги Аквапаркка олиб борамиз. Мактабимизда болалар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Дам олиш хоналари мавжуд. Масканда ташкил этилган "Ёшлар боғида” китобхонлик кечалари ўтка­зи­лади.

Мафтуна
ОТАМУРОДОВА,

17-мактаб ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!