JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Ҳоким билан учрашув

09-06-2018 15:55 Navoiy shahri, Yangiliklar

3 июнь куни шаҳар Халқ қабул­хо­насида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш бўйича ўтказилган тадбирда шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, вилоят ҳамда ша­ҳар­даги бир қатор ташкилот ва кор­хоналар, муассасалар раҳбар­лари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Тадбирни шаҳар ҳокими Му­ҳиддин Базаров бошқариб борди.

Шаҳар ҳокими бугунги кунда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқ­тисодий ривожлантириш, аҳо­лини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳу­қуқ­бузарликларнинг олдини олиш бўйича тузилган секторлар фаолиятининг изчиллиги уларнинг хал­қимизни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этаётганида яққол намоён бўлаётганлигини таъкидлади.

Шу куни шаҳар ҳокими қабулида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари доирасида аҳоли осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларни арзон ва имтиёзли уй-жойлар билан таъминлашнинг тартиб-тамойиллари, коммунал хизмат ва ётоқхоналардан хоналар ажратиш, ишга жойлаштириш, банк муассасаларидан кредитлар ажратилиши ва бошқа муҳим масалалар юзасидан мулоқотлар олиб борди.

Хусусан, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йил­ларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида уй-жой олиш тартиби тушунтирилди. Фуқаролардан тушган мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш ва енгилликлар яратиш юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосарлари И. Қодиров, Ш. Ҳамидоваларга, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий шаҳар кенгаши раиси ўринбосари А. Пирназаровга, шаҳар аҳоли бандлигига кўмак­ла­шиш маркази раҳбари А. Жумаевга, шаҳар "Саховат” МЧЖ раиси Ф. Исомиддиновга ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзлан­ган мақсад маҳаллаларда истиқомат қилаётган фуқаролар тинчлигини асраш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ишонч билдираётган халқни рози қилишдан иборатдир.

Ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!