JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ҳам саёҳат,  ҳам зиёрат

Ҳам саёҳат,  ҳам зиёрат

09-06-2018 15:58 Navoiy shahri, Yangiliklar

Саёҳатга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳу­зуридаги ННТ жамоат фонди маблағи ҳисобидан махсус рўйхатдан чиқарилган шахс­лар оилаларининг 20 нафар фарзандлари ва Ўзбекистон ёшлар ит­тифоқи шаҳар кенгаши фаол аъзолари жалб этилди.

Дастлаб ёшлар Нурота чашмасига ташриф буюрдилар. Қадимий Нур чашмаси неча асрлар ошса-да, ўзининг сир-синоати билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳлар эътирофига ҳам сазовор бўлмоқда. Ёш сайёҳлар муқаддас қадамжолардан ҳисобланган, антик даврда қурилган Нур қалъаси қолдиқлари, "Чил­устун”, "Катта гумбаз”, "Сайид ота”, "Оқмасжид”, "Баргсўз” масжидлари каби меъморий ва тарихий ёдгорликларни кўздан кечирдилар. Улар бой тарихимиз ҳақидаги қимматли маълумотлар билан танишар экан, кўзларидаги меҳру муҳаббат, фахру ифтихор ҳамда шижоатдан Ватанга бўлган муҳаббатининг янада ошганлигини кўрдик.

– Нурота чашмаси зиёратгоҳига илк маротаба келдим, – дейди Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жавлонбек Одилов. – Бундаги мўъжизакор бинолар, зилол чашма суви, бетакрор табиат, сир-синоатга бой тарих биз ёшларни кўпроқ тарихни ўрганишга ундайди.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бундай мўъжизалар макони кўплаб топилади. Муҳими, жойлардаги тарихимиз билан ёшларни таништириш, маданий бойликларни, мусаффо табиатни кўз қорачиғидек асрашга ўргатиш ҳар биримизнинг асосий бурчимиздир.

Д. АБДУҲАМИТОВА, Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи вилоят кенгаши аъзоси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!