JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Муборак айёмга муносиб туҳфа

Муборак айёмга муносиб туҳфа

18-06-2018 14:25 Navoiy shahri, Yangiliklar, E`lonlar

14 июнь куни эрта тонгдан

шаҳримиздаги "Оқшом” тўйхонасида

Рамазон ҳайити байра-

ми муносабати билан вилояти-

мизнинг бир қатор ногиронлиги

бўлган фуқароларига ногирон-

лик аравачаларини тарқатиш

маросими ўтказилди. Ўзбекистон

Республикаси Прези-

дентининг 2018 йил 11 июндаги

"Рамазон ҳайитини нишонлаш

тўғрисида”ги Қарорига асосан

ўтказилган

ушбу тадбирда На-

воий вилоят ҳокими Қобул Тур-

сунов, шаҳар ҳокими Муҳиддин

Базаров, НКМК ДК директори

Қувондиқ Санақулов, корхона ва

ташкилотлар раҳбарлари, вило-

ятимизнинг турли шаҳар ва ту-

манларидан келган ногиронлик

аравачасига муҳтож катта ёш-

даги ва кичик ёшдаги фуқаролар

иштирок этди.

Тадбирни Навоий вило-

ят ҳокими Қ. Турсунов кириш

сўзи билан очар экан, у Рамазон

ҳайити байрами билан иштирок-

чиларни табриклади. Шундан

сўнг вилоятимизнинг кўплаб но-

гирон фуқароларига ҳомийлар

томонидан ажратилган аравача-

лар тантанали равишда топши-

рилди.

– Турмуш ўртоғим Хўжақул

Чинназаров кўп йиллардан буён

бетоб, 1-гуруҳ ногирони, – дейди

"Гулистон” маҳалласи фуқароси

Шириной Чинназарова. – Ма-

на бугун Ҳайит байрами олди-

дан Навоий вилоят ва шаҳар

ҳокимликлари ҳамда кўплаб са-

ховатпеша инсонлар ёрдами-

да турмуш ўртоғимга ногирон-

лик аравачаси туҳфа этилди. Бу-

гун бу ерга келган барча ноги-

рон инсонларнинг кўзларида

қувонч ва ҳаяжон. Чунки байрам

муносабати билан бу ерда улар

учун ажойиб дастурхон ёзил-

ган. Файзли дастурхон атрофи-

да улар бир-бирини Ҳайит билан

табриклашмоқда, ширин суҳбат

қуришмоқда.

Тантанали тадбирда вилоя-

тимизнинг турли жойларидан

ташриф буюрган ногиронлар

қаторида Навоий шаҳрининг ҳам

15 нафар катта ёшдаги ва 2 на-

фар кичик ёшдаги фуқароларига

ногиронлик аравачалари топ-

ширилди.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 де-

кабрда "Ногиронлиги бўлган

шахсларни давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш тизимини

тубдан такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Фар-

мони қабул қилинганлиги ноги-

рон, ижтимоий ҳимояга муҳтож

фуқароларни қўллаб-қувватлаш

борасидаги ишларни янада из-

чил давом эттиришда муҳим

қадамлардан бири бўлди.

Айниқса, уй-жойга муҳтож но-

гиронларни янги тураржойлар

билан таъминлаш борасида ҳам

кўплаб хайрли ишлар олиб бо-

рилаётганини алоҳида эътироф

этиш лозим. Муқаддас Рама-

зон ҳайити кунларида яна бир

хайрли ишга қўл урилди. НДПИ

ҳузуридаги компьютер ва ах-

борот технологиялари лицей-

ининг ётоқхонасидан кўплаб

фуқаролар қаторида 21 нафар

ҳамшаҳримизга ҳам хонадонлар

ажратилди. Ушбу хонадонлар

калитини ўз эгаларига топши-

риш маросими ҳам тантанали

равишда ўтказилди. Тадбирни

Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсу-

нов кириш сўзи билан очиб бер-

ди. Ушбу хонадонлар калити но-

гирон фуқароларга топширилар

экан, уларнинг давлатимиз то-

монидан яратилган бундай им-

кониятлардан қалблари шодлик-

ка тўлди.

– Яхши инсонлар эътибори,

ёрдами туфайли бугун менга

ҳам 2 хонали квартира ажратил-

ди, – дейди "Ғалаба” маҳалласи

фуқароси Умида Бобомирзае-

ва. – Бизнинг манфаатимизни,

яхши яшашимизни ўйлаб, мана

шундай тураржой ажратилгани-

дан хурсандмиз. Уйимиз кенг,

барча зарур шароитлар муҳайё.

Бундай уйда фарзандларим би-

лан тинч, осуда яшаш менга

қувонч бахш этади.

Рўзаи Рамазон кунларида дав-

латимизнинг эътибори, қўллаб-

қувватлаши ва моддий ҳамда

маънавий кўмагидан баҳраманд

бўлган ҳамюртларимиз кенг ва

ёруғ уйларга кўчиб ўтганидан

хурсанд бўлишган бўлса, яна ай-

рим ногирон инсонлар аравача-

ларга эга бўлиб, кўнгиллари таскин

топди. Токи, яхшилик ва эз-

гуликлар давом этар экан, ин-

сонлар орасидаги меҳр-оқибат

асло йўқолмайди.

Шалола ҲАМИДОВА,

Навоий шаҳар

ҳокими ўринбосари,

Хотин-қизлар

қўмитаси раиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!