JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Замонавий тиббиётнинг янги имкониятлари

Замонавий тиббиётнинг янги имкониятлари

25-06-2018 14:35 Navoiy shahri, Yangiliklar

Тезкор давр шиддати ва жахон тиббиети таракхиетига хамоханг тарада бугун мамлакатимиз соғликни сақлаш сохаси ҳам жадал ривожлани6 бормоқда.
Хусусан,  Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Согликни саклаш сохасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-  тадбирлари тутрисид"'ги Карори хам бу сохада мухим ва аник йуналишларни белгилаб берди.

Вилоятимизда хусусий тиббиет муассасалари сони 2018 йилнинг утан даври мобайнида 13 Tara opтиб,  улар сони 133 тага етди.  Шундан уларнинг 124 таси амбулатор ва 9 та си стационар шароит да халкимизга тиббий хизмат курсатиб келможда.  ХусУсий клиникаларнинг 2017 йил апрель ойига Кадар 50 та рух сат этилган ихтисослик турлари-  дан 26 таси вилоятимизда мавжуд булиб,  ушбу тур ихтисосликлар айни кунга келиб тиббиетнинг барча соҳаларига рухсат этилганлиги сабабли 41 тага ошди.

- "Нодавлат тиббиёт муассасаларининг ривоклантириш жамгармаси"  хисобидан вилоятимизга  ажратилган 1 миллион АКШ дол лари хисобидаги фоизсиз имтиёзли банк кредити 10 нафар тадбиркорлик субъектларига мурожаатига асосан таксимот килиб берилди, - дейди Навоий вилоят согликни саклаш бошкармасининг нодавлат M01 тиббиет муассасалари том онидан  курсатилаётгантиббий хизматлар  сифатини назорат килиш буйича бош мутахассиси Ёдгор Абдуалимов. - Натижада бу маблаглар эвазига хусусии шифохоналарга турли хорижий мамлакатларда ишлаб чикарилган замонавий МРТ,   те ракамли рентген,  УТТ,  эндоскопия,  клиник лаборатория анализаторлари,  жарроҳликда купланадиган асбоб-ускуналар олиб келтириб  урнатилди.  Шу билан бирга Президентимизнинг ушбу карори ижросини таъминлаш максадида хусусий шифохоналарга 2017 йил ва 2018 йилнинг даст абки 3 ойи давомида Хиндистон,  Россия,  Жанубий  Кореа, Украина,  Франция каби чет давлатлардан 16 нафар малакали мутахассислар таклиф этилди.Улар 700 нафардан зиед ахолини тиббийкуриждан утказиб,  уттизга якин жаррохлик амалиетини амалга оширишди ва бир неча маротаба вилоятимиз шифокорлари учун " Махорат дарслари"ни утказишди.  2018 йилнинг 1-чораги натижаларига кура,  вилоятда стационар шароитда хизмат курсатадиган хусусий муассасалар сони 7тадан 9тага,  стационар уринлар сони эса 40тадан 90 тага ошди.  Натижада 42 та янги иш уринлари яратилиб,  фаолият курсатувчи ходимлар сони 794 нафардан 836 нафарга ошди.

Хусусий тиббиёт шифохоналари сони вилоятимиз маркази – Навоий шаҳрида ҳам анча ортган бўлиб, вилоятдаги мавжуд хусусий клиникаларнинг 77 таси, яъни уларнинг 58 фоизи Навоий шаҳрида фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 5 таси стационар ва 72 таси амбулатор шароитида беморларни даволаш имкониятига эга. "Vagus” даволаш-диагностика маркази, "Эшмурод дента шифо маскани” МЧЖ, "Меҳр-шифо Мавжуда”, "Навоий-офтальмосервис”, "Аnvardent”, "Мадад-шифо бахт”, "Стандарт диагностика-рай”, "NeyroAvicenna” тиббиёт маркази, "Med Expert” клиникаси, "Nav Med” диагностика маркази каби яна бир қатор шифо масканлари шулар жумласига киради. Масалан, Навоий шаҳридаги "Эшмурод дента шифо маскани”да ҳам бугунги кунда бир қатор йўналишлар бўйича аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатилиб келинаяпти. – 2018 йилда муассасамизнинг янги жарроҳлик бўлими ишга туширилди, – дейди ушбу маскан раҳбари Элдор Ҳотамов. – Шифохонамиз очилиши билан бу ерда 20 кишининг бандлиги таъминланди. Бугунги кунда Германия, Россия давлатларидан олиб келинган замонавий тиббий ускуна ва жиҳозларимиз, малакали мутахассислар ёрдамида самарали даволаш ишларини, жарроҳлик амалиётларини олиб бораяпмиз. Бундан ташқари, мамлакатимизда хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътибор туфайли тиббиёт масканимиз 2021 йилгача солиқ тўловларидан озод этилган. Бундай яратилган имкониятлардан фақат хурсанд бўлиб ишламоқдамиз шламоқдамиз.

– Жорий йилда ўз фаолиятимизни бошладик, – дейди Навоий шаҳридаги "Med Expert” клиникаси раҳбари Матлуба Иргашева. – Банкдан 1 миллиард сўм миқдорида кредит олиб, биномизни мукаммал таъмирладик ва зарур тиббий жиҳозларни олиб келиб ўрнатдик. Юмшоқ тўқималардаги саратон касаллигини энг эрта босқичда аниқлайдиган "SonoScape 40” номли замонавий тиббий ускунани ҳам амалиётда қўллай бошладик. Шу билан бирга кундузги стационар ҳам ташкил этганмиз.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда кейинги 6-7 йил ичида хусусий тиббиёт муассасалари сони 2 баробардан зиёд кўпайиб, уларнинг моддий-техника базаси яхшиланди, хизмат турлари кенгайди ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Айниқса, стоматология, лаборатория ташхиси, терапия, физиотерапия ва неврология соҳаларига ихтисослашган хусусий тиббиёт муассасалари анча ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шартшароитларни яратиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда 2018-2019 йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ишлаб чиқилган эди. Ушбу рўйхатга асосан, вилоятда 22 та лойиҳа амалга оширилиши белгилаб олинди. Уларнинг 9 таси янги лойиҳалар бўлиб, 13 тасида эса фаолият турини кенгайтириш лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Эътирофли жиҳати шундаки, 2018 йилнинг дастлабки 4 ойи мобайнида ушбу манзилли рўйхатга киритилганларнинг 12 нафари лицензияларини олиб, ўз фаолиятини бошлашди. Мухтасар қилиб айтганда, тизимдаги бундай саъй-ҳаракатлар халқимиз учун муносиб ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш натижадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Раъно РАББИМОВА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!