JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Байрамингиз муборак бўлсин, азиз журналистлар!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз журналистлар!

25-06-2018 15:43 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаровнинг 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги.

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сиз қадрдон журналистларни, шоир ва ёзувчиларни, ушбу соҳага эндигина кириб келаётган ёш ижодкорларни, шарафли касб фидойиларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Шуни мамнуният билан таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида юртимизда миллий матбуотни ривожлантириш, ахборотсоҳасини ислоҳ қилиш, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақиллигига эришиш йўлида амалга оширилган ишлар соҳа ривожини янги босқичга кўтарди.

Бугунги тинчлик­осойишталигимиз барқарорлигини кенг тарғиб этиш, фаровон ҳаётимизни тараннум қилиш, халқимизни дунёда рўй бераётган воқеалардан хабардор этиш, мамлакатимизда рўй бераётган ҳар бир тарихий янгилик ва ўзгаришларни юртдошларимизга холисона етказиш борасида Сиз азиз ижодкорларнинг юксак хизматингиз борлигини барчамиз чуқур ҳис этамиз. Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари борасида: "Оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш соҳасида биз уларнинг иқтисодий асослари ва моддий базасини янада мустаҳкамлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни изчил давом эттирамиз”, дея билдирган фикрлари ушбу соҳа ходимларига бўлган юксак эътиборнинг ифодасидир.

Айни шу қувончли кунларда шаҳримизда фаолият юритаётган соҳа ходимлари ҳақида фикр юритар эканмиз, журналистларимизнинг бугунги жараёнлардаги иштироки бўйича вилоятимиз ва республикада ўз ўрни ва нуфузига эга эканлиги қалбимизни чексиз ғурур ва ифтихорга тўлдиради.
Шу ўринда, ўз ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи билан матбуотимиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, шунинг билан бирга, дунёда кечаётган воқеаларни, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларни, халқимиз дарду ташвишларини холисона ёритишни ўзларининг шарафли ва муқаддас бурчи деб билган муҳтарам ижод аҳлининг фидокорона меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак, кўкларга кўтарсак арзийди. Бугун муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг фидокорона меҳнатлари улуғланиб, муносиб қўллаб­қувватланаётганлиги соҳа ходимларига янада ижодий кўтаринкилик бағишламоқда десам, муболаға бўлмайди. Бугун Сиз ижодкорларнинг сафингизда ўнлаб давлат мукофоти совриндорлари, фахрий унвонлар соҳиблари фаолият юритиб келаётгани бизни ҳамиша руҳлантиради.
Ҳурматли журналистлар, соҳа фахрийлари! Сизларни яна бир бор қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчликосойишталик, ижодий муваффақият тилайман. Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!