JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Институтларга ҳужжатлар қабул қилинмоšда

Институтларга ҳужжатлар қабул қилинмоšда

04-07-2018 16:40 Navoiy shahri, Yangiliklar

Биринчи смена соат 8:00 да, иккинчи
смена соат 15:00 да бошланади.
Шунингдек, тест топшириқлари
китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30
тадан тест топшириғини ўз ичига
олади.
Бундан ташқари, мазкур йилдан
абитуриентларнинг талабаликка
тавсия этилган ёки этилмагани
тўғрисида белгиланган тартибда
тасдиқланган тест синовлари натижалари
тест синови ўтказилган
куннинг эртасига Давлат тест марказининг
расмий веб-сайтида эълон
қилиниши абитуриентлар учун
ҳам, ота-оналар учун ҳам айни
муддао бўлди. Тест топшириқлари
эса умумий ўрта, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими йўналишининг
умумтаълим фанлари ўқув дастурларига
мувофиқ тузилади.
Ушбу ўзгартиришлар 2018 йилнинг
4 июндаги "2018-2019 ўқув
йилида Ўзбекистон
Республикасининг
олий таълим муассасаларига
ўқишга қабул
қилиш
тўғрисида”
ги
Қарори
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 3 апрелдаги
"Олий таълим муассасаларига
ўқишга қабул
қилиш
тартибини
янада такомиллаштириш тўғрисида”
ги Қарорига асосан киритилган.
– Навоий давлат педагогика институтига
2018-2019 ўқув йили учун
20 та таълим йўналиши бўйича бакалавр
босқичига 1760 та, мутахассислик
бўйича 14 та йўналиш
бўйича магистратура босқичига 60
та, 7 та таълим йўналишида махсус
сиртқи бўлимга 600 та ўрин учун
абитуриентлардан ҳужжат
қабул
қилмоқдамиз, – дейди НДПИ қабул
комиссияси масъул котиби Шуҳрат
Худоёров. – Бир кунда 100 га яқин
абитуриентлардан ҳужжатларини
қабул
қилаяпмиз. Бу эса ёшлар
орасида олий таълим муассасаларида
ўқишга бўлган иштиёқнинг
янада ошганлигидан далолатдир.
Навоий давлат кончилик институтига
ҳам 2018 – 2019 ўқув йилида
мазкур таълим даргоҳининг
бакалавриат босқичига 7 таълим
йўналиши ва ўқитиш тиллари
бўйича 195 та грант асосида, 505
та тўлов-контракт асосида ҳамда
махсус сиртқи бўлимга эса жами 90
та талаба тўлов-контракти асосида
қабул қилинади.
– Навоий давлат кончилик институтининг
талабаси бўлиш катта
орзуларимдан
бири, – дейди
Жиззах вилоятидан келган Нурмуҳаммад
Амирқулов. – Бугун ушбу
институтнинг машинасозлик
технологияси, машинасозлик ишлаб
чиқаришни
жиҳозлаш ва автоматлаштириш
йўналишига
ўз ҳужжатларимни
топширдим. Қабул
жараёнида устозлар бу йилги тест
синовларидаги ўзгариш ва янгиликлар
ҳақида кенг тушунчалар берди.
Бунинг учун муассаса ходимларидан
миннатдорман. Ишонаманки,
барча қулайлик ва имкониятлар
биз – ёшларнинг келажагимиз
учун хизмат қилади.
Вилоятимиздаги иккита олий
таълим муассасаларида ҳам қабул
комиссиясининг самарали ишлаши,
абитуриентлардан ҳужжатларни
тез ва сифатли қабул қилиш
учун барча зарур шароитлар яратилган.
Институтлар атрофида таълим
йўналишларига
оид маълумотлар,
қабул квоталари қайд этилган
паннолар,
факультетлар ҳаётидан
ҳикоя қилувчи турли кўргазмали
воситалар ўрнатилган.
Бу эса институтга
келаётган ҳар бир ота-она
ва бўлажак талабаларга олий таълим
муассасасининг ҳаёти билан
тўлиқ танишиш имкониятини
яратмоқда.
Гулноза ЭРНАЗАРОВА,
НДПИ ўзбек тили
кафедраси ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!