JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Матбуотчиларнинг байрам шодиёнаси

Матбуотчиларнинг байрам шодиёнаси

02-07-2018 16:43 Navoiy shahri, Yangiliklar

Унда Навоий вилоят оммавий
ахборот воситаларининг вакил-
лари ҳамда шаҳар ва туманлар-
дан ташриф буюрган ижодкор-
лар, журналистлар ҳамда матбаа
ходимлари иштирок этди. Бай-
рам тадбирини вилоят ҳокими
Қобул Турсунов кириш сўзи би-
лан очар экан, оммавий ахборот
воситалари соҳасида узоқ йил-
лардан буён меҳнат қилиб кела-
ётган забардаст журналистлар-
ни, фидойи матбуот ходимлари-
ни қутлуғ байрам билан самимий
табриклади.
– Журналист меҳнати машаққатли
ва шарафлидир, – дейди
"Дўстлик байроғи” газетаси муҳаррири
ўринбосари Нуриддин
Раҳимов. – Шу соҳада кўп йил-
лардан буён меҳнат қилиб келяп-
ман. Газетамиз саҳифаларида
ижтимоий-иқтисодий соҳаларда
юз бераётган улкан ислоҳотларни,
тадбиркорларнинг
илғор
инновацион тажрибаларини
ёритиб келмоқда. Вило-
ятимиз газетаси мухбирларининг
заҳматли меҳнатлари эъ-
тиборга олиниб, муносиб тақдирланиб
келинаяпти. Айниқса,
ҳамкасбимиз Февзи Истаблаевнинг
"Йилнинг энг фаол жур-
налисти” республика танло-
ви номинацияси бўйича ғолиб
бўлгани ҳамда "Инсон ва қонун”
газетаси Навоий вилоят мухбири
Маруса Ҳосилованинг соҳадаги
кўп йиллик меҳнатлари эъти-
борга олиниб, "Дўстлик” ордени
билан мукофотлангани вилоя-
тимиз матбуот аҳлини ниҳоятда
руҳлантириб юборди.
Тадбирда вилоятимиз мат-
буотини ривожлантиришда ўз
ҳиссасини қўшиб келаётган жур-
налистлар, телевидение, радио,
газета ва журналлар, интернет
журналистикасининг жонкуяр
ходимларидан бир гуруҳи вилоят
ҳокимининг фахрий ёрлиқлари
ҳамда рағбатлантирувчи муко-
фотлар билан тақдирланди. Ўз
касб байрамларини кўтаринки
кайфиятда қарши олган соҳа
ходимлари
файзли дастурхон
атрофида дилдан суҳбат қуришиб,
бир-бирларини муборак
айём билан қутлашди.
Вилоят маданият бошқармаси
ҳузуридаги "Наво” санъаткор-
лар жамоасининг ижро этган
дилтортар куй ва қўшиқлари
йиғилганларга кўтаринки кай-
фият улашди.
Ситора БАҲОДИРОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!