JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонимиз
миллий тараққиётнинг
янги босқичига
қадам қўйиб, барча соҳа ва
тармоқларда демократик ян-
гиланиш жараёнлари амал-
га оширилаётган бугунги кун-
да биз учун бебаҳо неъмат
бўлган мустақилликнинг қадр-
қиммати ва аҳамияти тобора
ортиб бормоқда.
Ўтган давр биз учун ғоят
муҳим бир ҳақиқатни такрор
ва такрор тасдиқлаб бермоқда.
Эркин ва фаровон ҳаётимизни,
буюк келажагимиз-
ни фақат мустақиллик асосида
қуришимиз, одамларимиз, эл-
юртимизни фақат мустақил си-
ёсат асосида рози қилишимиз
мумкин. Фақат мустақиллик бу-
гунги ва келгуси авлодлар учун
мисли кўрилмаган имконият-
лар очиб беради.
Шу маънода, мамлакати-
миз истиқлолини, у билан боғлиқ
тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг
моҳиятини чуқур
англаш ва қадрлаш, ҳар томон-
лама муносиб нишонлаш иж-
тимоий-сиёсий ва маънавий
ҳаётимизда алоҳида муҳим
ўрин тутади.
Халқимизнинг асрий орзу-
си бўлган, Ватанимизнинг неча
минг йиллик тарихида мутлақо
янги саҳифа очган, мамлакати-
мизни халқаро ҳамжамиятнинг
тенг ҳуқуқли аъзосига айлан-
тирган Ўзбекистон мустақиллигининг
йигирма етти йил-
лигини муносиб кутиб олиш ва
нишонлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси
давлат мустақиллигининг
йи-
гирма етти йиллик байрами-
га тайёргарлик кўриш ва уни
ўтказиш бўйича республика
ко-
миссиясининг таркиби иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. Республика комиссияси
бир ҳафта муддатда
"Азиз ва
ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”
деган ғояни ўзида
мужассам этган ташкилий-
амалий, маънавий-маърифий
тадбирлар ҳамда тарғибот-
ташвиқот ишлари дастурини
ишлаб чиқсин.
Мазкур дастур 2017 – 2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта устувор
йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегияси
ҳамда "Фаол тадбиркорлик, ин-
новацион ғоялар ва технологи-
яларни қўллаб-қувватлаш йи-
ли” Давлат дастури билан уйғун
ҳолда тайёрлансин.
Бунда давлат ва жамият қурилиши
тизимини такомил-
лаштириш, айниқса, халқ би-
лан доимий мулоқотни йўлга
қўйиш, инсон манфаатларини
таъминлаш, қонун устуворли-
гига эришиш ва суд-ҳуқуқ ти-
зимини янада ислоҳ қилиш,
иқтисодиётни ривожланти-
риш ва фаол тадбиркорлик-
ни қўллаб-қувватлаш, ижтимо-
ий соҳани, хусусан, фан, таъ-
лим, соғлиқни сақлаш, мада-
ният ва санъат, туризм ва спорт
тармоқларини ривожлантириш,
тинчлик-осойишталик ва хавф-
сизлик, миллатлараро тотув-
лик ва диний бағрикенгликни
мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат
соҳасида барча узоқ ва яқин
давлатлар билан ўзаро манфа-
атли алоқаларни жадал ривож-
лантириш бўйича амалга оши-
рилаётган кенг кўламли ишлар-
нинг мазмун-моҳиятини ил-
мий-маърифий асосда, ҳаётий
мисоллар орқали очиб беришга
алоҳида эътибор қаратилсин.
3. Республика комиссияси то-
монидан Қорақалпоғистон
Республикаси,
вилоятлар ва Тош-
кент шаҳрида Мустақиллик
байрамига
бағишлаб аҳолининг
кенг қатламлари ўртасида маърифий
учрашувлар, очиқ мулоқот
ва суҳбатлар, адабий-ба-
диий кечалар, маданий тад-
бирлар ўтказиш мақсадида
таниқли
олимлар, ижодкор зиёлилар
ва санъаткорлардан ибо-
рат маънавий-маърифий тарғибот
гуруҳлари ташкил этилсин
ҳамда уларнинг аниқ режа асо-
сида фаолият олиб бориши таъ-
минлансин.
4. Республика комиссияси ўз
йиғилишларида
белгиланган
чора-тадбирлар марказда ва
жойларда қандай амалга оширилаётгани
юзасидан ҳар бир
ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг
ҳисоботларини
мунтазам
равишда эшитиб бор-
син.
5. Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент
шаҳрида ўтказиладиган байрам
дастурларини тайёрлашга ом-
мавий томошалар бўйича юк-
сак маҳорат ва тажрибага эга
бўлган сценарист ва режиссёр-
лар, ёзувчи ва шоирлар, ком-
позитор ва балетмейстерлар,
саҳна рассомлари, истеъдодли
ёш ижрочилар, фольклор санъ-
ати вакилларидан иборат ижо-
дий гуруҳлар кенг жалб этил-
син.
6. Ўзбекистон Республика-
си Маданият вазирлиги Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшма-
си, Ўзбекистон композиторлари
ва бастакорлари уюшма-
си билан биргаликда юртимиз
истиқлолини тараннум этиш-
га қаратилган энг яхши қўшиқ
ва мусиқа асарлари учун "Ягонасан,
муқаддас Ватан!” республика
танловининг якуний
босқичини ўтказсин.
Танлов ғолиблари ва соврин-
дорлари Мустақиллик
байрами
арафасида эълон қилинсин ва
тақдирлансин.
7. Ўзбекистон Матбуот ва ах-
борот агентлиги Ўзбекистон
Республикаси
Маданият ва-
зирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари
ижодий уюшмаси, Ўзбекистон
Бадиий академия-
си, "Тасвирий ойина” ижодий
уюшмаси ва бошқа тегишли
ташкилотлар билан биргаликда
"Энг улуғ, энг азиз”, "Ранглар
жилосида – она диёр”, "Ватан
учун яшайлик!” каби анъана-
вий кўрик-танловларни юқори
даражада ўтказишни таъмин-
ласин.
8. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган
байрам тадбирлари:
Қорақалпоғистон Республи-
каси ва вилоятларда маҳаллий
бюджетлар ҳамда ҳомийлик
хайриялари ҳисобидан;
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюд-
жети ва Тошкент шаҳар маҳаллий
бюджети маблағлари ҳисобидан
тенг улушларда қопланади.
9. Ўзбекистон Матбуот ва ах-
борот агентлиги, Ўзбекистон
Миллий телерадиокомпания-
си, Ўзбекистон
Миллий ахборот
агентлиги, "Дунё” ахборот
агентлиги ва бошқа оммавий
ахборот воситаларига Ўзбекистон
Республикаси мустақиллигининг
йигирма етти
йиллик байрамига тайёргарлик
кўриш ва уни ўтказиш бўйича
амалга оширилаётган ишларни
атрофлича ёритиб бориш тав-
сия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижро-
сини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси Бош вазири А.
Арипов
зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти
Ш.МИРЗИЁЕВ.
Тошкент шаҳри,
2018 йил 28 июнь.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!